Сенат раиси: фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик такомиллашмоқда
Танзила Норбоева ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда муносиб меҳнатни ташкил этиш ва касаба уюшмаларининг ролини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Ўзбекистон
11.09.2025, 13:20
Улашиш:

“Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида Тошкентда ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда Сенат раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Норбоева тадбир иштирокчиларига қутлов сўзи билан мурожаат қилди.
Сенат раиси ўз нутқида халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмалари тутадиган муҳим ўрин, шунингдек, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнатни таъминлаш ва ижтимоий мулоқотни ривожлантириш йўналишларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Сенат ташаббуси билан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.
Ушбу лойиҳа доирасида жамоат бирлашмалари ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлар ҳамда бир қатор кодексларга ўзгаришлар киритилиб, касаба уюшмаларини ташкил этиш учун талаб этиладиган аъзолар сони камайтирилиши уларнинг фаолиятини янада енгиллаштириш ва кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Шунингдек, меҳнат низоларини медиация ва арбитраж йўли билан ҳал этиш механизмларини такомиллаштириш, иш ташлаш ҳуқуқини мустаҳкамлаш ва унинг ўтказиш тартибини аниқ белгилаш ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Сенат раиси ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда муносиб меҳнатни ташкил этиш ва касаба уюшмаларининг ролини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Келгусидаги ҳамкорликни самарали ташкил этиш учун бешта устувор йўналиш, касаба уюшмалари институционал ролини кучайтириш, ижтимоий мулоқотни чуқурлаштириш, халқаро тажриба алмашиш, тенглик ва инклюзивликни таъминлаш ҳамда рақамлаштириш жараёнида меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш илгари сурилди.
Ўзбекистон
11.09.2025, 13:20
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларини алмашди
Ўзбекистон
24.06.2026, 10:10

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24

Янги Тошкентга кўчиш: давлат идоралари бинолари аукционга чиқарилди
Иқтисодиёт
22.06.2026, 12:07

Тошкент давлат педагогика университети биноси сотувга қўйилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 11:51

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга кўприкка талафот етди
Ўзбекистон
22.06.2026, 10:24

Британия Европа Миграция Тармоғига кузатувчи давлат сифатида қўшилди
Сиёсат
21.06.2026, 10:04
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

