Тошкентда 17 нафар фуқаро диний ташкилот тузишда гумонланиб ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди. Улар шу пайтга қадар пойтахтдаги ошхоналардан бирида тунги вақтда йиғилиб, турли йиғинларда қатнашиб келган.
Ўзбекистон
13.02.2025, 10:43
Улашиш:

Toshkentda 17 nafar fuqaro diniy tashkilot tuzishda gumonlanib ushlandi
Қайд этилишича, пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, Технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, "Сергели-авто" бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этган. 1976-2001 йиллар оралиғида туғилган мазкур шахсларнинг кўпчилиги асли наманганлик бўлиб, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.
Аниқланишича, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган. У ҳар бир дарс учун жамоат аъзоларидан маълум миқдорда пул йиғиб, "устозлар"га берган.
Гуруҳ аъзолари 1989 йилда Наманган вилоятида туғилган ва ҳозирда Миср Араб Республикасида бўлган шахсдан Telegram мессенжери орқали онлайн тарзда сабоқ олишган. Шунингдек, уларга Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ҳам оффлайн тарзда диний маърузалар ўтган.
Ҳозирда Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, божхона органлари тезкор ходими ва катта инспектори, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ҳамда жамоат аъзоларига Миср давлатидан туриб, онлайн тарзда диний сабоқ берган фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қолган фуқаролар жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган.
Ўзбекистон
13.02.2025, 10:43
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

ИИВ ўз сафида тозалаш ишларини давом эттирмоқда
Сиёсат
24.11.2025, 16:48

ИИВ раҳбарияти илк бор Фурқатдаги ҳолат бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистон
08.10.2025, 10:45

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган Миграция агентлиги ходимлари пора қўлга тушди
Ўзбекистон
27.08.2025, 17:28

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
05.08.2025, 15:34

Тошкент, Наманган ва Қашқадарёда порахўрлар қўлга олинди
Ўзбекистон
29.07.2025, 14:02

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон
12.07.2025, 11:57
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
сўнгги янгиликлар

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди
Жаҳон
27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
