Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди

Мажмуада наманганлик 2 мингга яқин ёшлар учун иш ўринлари яратилиш режалаштирилган.

Улашиш:

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди

Шавкат Мирзиёев Давлатобод туманидаги Янги Наманган шаҳарчаси ҳудудида IT-парк қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Наманган вилояти аҳолисининг 1 миллион 600 мингдан ортиғини ёшлар ташкил этиши, бу жуда катта ижтимоий-иқтисодий капитал эканини таъкидланди.

Экспертлар Ўзбекистоннинг сунъий интеллект бўйича салоҳиятини 10 миллиард долларга баҳоламоқда.

Сўнгги йилларда Нукус, Қарши, Термиз, Урганч ва Фарғона шаҳарларида замонавий IT-парклар ишга туширилди. Ўтган йили октабрда пойтахтда IT-парк лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланган эди.

Хитойлик ҳамкорлар билан 117 миллион долларлик йирик лойиҳа асосида республиканинг 6 та ҳудудида IT-парклар қурилади:

  • Янги Наманган;
  • Самарқанд;
  • Чирчиқ;
  • Нурафшон;
  • Урганч;
  • Навоий шаҳарларида.

Янги Наманган шаҳрида барпо этиладиган мажмуа ушбу лойиҳанинг илк қалдирғочи бўлади.

Лойиҳага мувофиқ, 1,7 гектар майдонда 17 қаватли замонавий бино барпо этилади. Бино хорижий ҳамкорлар томонидан лойиҳалаш ва қурилишдан тортиб, ички жиҳозлашгача бўлган барча босқичларни қамраб олган ҳолда тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топширилади.

Майдони қарийб 18 минг квадрат метр бўлган ушбу замонавий мажмуада таълим ва экспорт марказлари, коворкинг ва офис майдонлари, стартап акселератори ҳамда хорижий компаниялар учун махсус хизмат кўрсатиш тизими ташкил этилади.

Бу ерда ўнлаб компаниялар ва стартап студиялар ягона ахборот технологиялари экотизими сифатида фаолият юритади.

Мажмуада наманганлик 2 мингга яқин ёшлар учун иш ўринлари яратилиш режалаштирилган.

Лойиҳанинг ишга тушиши вилоятда АТ хизматлар йиллик ҳажмини 500 миллиард сўмга, экспортни эса 30 миллион долларга етказишга хизмат қилади. 

Шавкат Мирзиёев лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий ҳамкорларга миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг Президент Янги Наманган IT-парки қурилишига тамал тоши қўйди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →