Иккинчи синф ўқувчиларидан солиқларни ўз вақтида тўлаш талаб этилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 14 мактабда солиқ инспекцияси ходими 2-синф ўқувчиларидан солиқларни ўз вақтида тўлаб қўйишни талаб қилгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Таълим
05.09.2024, 13:23
Улашиш:

Видеода солиқ инспекция ходимлари 2-синф ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаган ҳамда болаларга ота-оналари солиқларини вақтида тўлаши кераклигини уқтирган. Шунингдек, тасвирда уларга эслатма хати тарқатгани ҳам акс этган.
“Авваламбор, ҳаммангизни байрам билан табриклаймиз. Янги ўқув йилида ўқишларингизга омад. Биз Нишон тумани Солиқ инспекциясидан келяпмиз. Сизлардан битта илтимосимиз бор. Ҳозир сизларга эслатма ўқиб берамиз. Буни ота-онангизга берасизлар ва улар ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги солиқ инспекциясига бориб ёки телефондан солиқ иловаси орқали қарзларини ҳисоблатиб тўлов қилишлари керак. Бир йилда солиққа икки марта тўлов қилинадиган бўлса, биринчи тўлов 15 апрелдан 15 октябрга қадар тўланиши керак. Иложи борича шу ойдан солиқларни тўлаб кетиш талаб этилади, тушундиларингми?”, дейди ходим.
Шунингдек, улар ўқувчиларга Конституциядан солиққа доир моддани ўқиб эшиттириб, солиқларга вақтида тўлов қилиш кераклигини ҳам уқтирган.
“Қўлингизда турган қоғозда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси ёзилган. Унда Ўзбекистон фуқаролари вақтида солиқларни тўлаши кераклиги шарт деб айтилган, Тушундиларингми?”, дейа “дарс”ни давом этган.
Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
“Мактаб ўқув жараёни иштирокчиси бўлмаган бегона шахсларни таълимга оид тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда дарс жараёнига кириб бориши ва уни бузиши, болаларга қандайдир ноқонуний талаблар билан мурожаат қилиши — мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат”, дейилади Болалар омбудсмани изоҳида.
Шунингдек, омбудсманининг ахборот хизмати парталида болалар ўз ота-оналарининг солиққа оид мажбуриятлари учун жавобгар эмас, ҳеч бир ҳолатда уларни бу жараёнга жалб қилиш, огоҳлантириш мумкин эмас, дея таъкидлаган.
Бундан ташқари, хабарда бундай ножўя ҳаракатларга йўл қўйган масъулларга тегишли тарзда чора кўрилиши шарт, дея қўшимча қилинган.
Таълим
05.09.2024, 13:23
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Канадада мактабда отишма: 10 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
11.02.2026, 17:49

Хорижий сармоядорлар уч йилга солиқлардан озод этилади
Иқтисодиёт
02.05.2024, 12:23

Солиқ органларида 370 мингдан ортиқ ижара шартномаси ҳисобга қўйилган
Ўзбекистон
25.04.2024, 17:19
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
