updated: 22.03.2026, 12:26

Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

Яқин Шарқда Фаластин можароси авж олган бери Ўзбекистон ҳукумати можарони халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинч йўл билан тезроқ ҳал этиш тарафдори бўлиб келмоқда.

Oʻzbekistonga olib kelingan falastinliklar uchun maxsus jamgʻarma tashkil etiladi

Мамлакат президенти бу борадаги мамлакат позициясини турли хил халқаро ва маҳаллий даражадаги йиғилишларда гапирмоқда.

 

2023 йил 3 ноябрь куни президент Ш.Мирзиёев томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, ўт очишни тўхтатишга ва гуманитар мақсадларда сулҳга ўтишга чақирди.

 

Унга кўра, Яқин Шарқдаги бу муаммонинг ягона ва энг адолатли ечими "икки халқ учун икки давлат" тамойили асосида қабул қилиниши керак. БМТ резолюцияларида белгиланганидек, Фаластин халқи мустақил давлат тузиш ҳуқуқига эга.

 

2023 йил ноябрь ойида Ш.Мирзиёев БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига (UNRWA) Ғазо секторидаги фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш учун 1,5 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

 

2024 йил 26 декабрь куни 100 нафар яраланган фаластинлик аёллар ва болалар кузатувчилари билан бирга Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган эди.

 

Улар вақтинча яшаш жойларига жойлаштирилди, тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли дори-дармонлар ва кундалик эҳтиёжлар билан тўлиқ таъминланди.

 

Фаластиндан Ўзбекистонга олиб келинган фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча зарур шароитлар яратилди.

 

Жорий йилнинг 14 август куни бу йўналишда алоҳида чора-тадбирлардан иборат президент фармони қабул қилинди. Унинг мақсади – Ўзбекистондаги фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйишдан иборат.

 

Президент фармони кўра:

 

- Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади;

 

- ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (И ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади;

 

- меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади;

 

- меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади;

 

- меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча тўлаб берилади;

 

- меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш учун биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди

Расмий маълумотларга кўра, давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 27,1 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт

23.02.2026, 08:10

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида янги транспорт йўлаги иш бошлади. Унинг доирасида илк синовдаги юк поезди Ланьчжоудан Душанбе шаҳрига йўл олди.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 10:10

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45