Россия нефть ишлаб чиқариш ҳажми январдан бери 940 минг баррелга камайиб кетди
Россиянинг 2026 йилдаги ўртача нефть қазиб олиши кунига 8,7 млн баррел деб баҳоланмоқда.
Жаҳон
14.09.2026, 15:54
Улашиш:

Халқаро энергетика агентлиги (IEA) Россиянинг 2026 йил учун нефть қазиб олиш прогнозини яна 125 минг баррелга қисқартириб, кунига 8,7 млн баррелга туширди. Агентликнинг янги таҳлили Россия энергетика инфратузилмасига, айниқса нефтьни қайта ишлаш объектларига берилаётган Украина дрон ҳужумлари кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда.
Россиянинг хом нефть ишлаб чиқариши август ойида кунига 8,36 млн баррелни ташкил қилган. Бу июль ойидаги кўрсаткичдан 200 минг баррелга, январь ойидагидагидан эса 940 минг баррелга кам. Августдаги кўрсаткич 2025-йилнинг шу ойига нисбатан ҳам 695 минг баррелга паст бўлган.
Босим кучаймоқда
Украина Россиянинг нефтьни қайта ишлаш заводлари, ёқилғи терминаллари ва бошқа энергетика объектларига мунтазам равишда дрон ҳужумларини амалга оширмоқда. Бундай зарбалар нафақат алоҳида заводларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиши, балки мамлакатдаги умумий қайта ишлаш қувватларини ҳам қисқартириши шубҳасиз.
IEA маълумотларига кўра, Россияда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳам оғир босимга дуч келмоқда. Россиянинг айрим ҳудудларида аввалроқ кузатилган бензин танқислигини ҳисобга олсак, нефтьни қайта ишлашдаги узилишлар ички ёқилғи бозорига катта таъсир ўтказади.
Россия учун муаммо фақат ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишида эмас. Нефть – мамлакат бюджети ва экспорт даромадларининг йирик манбаларидан бири. Шу сабабли қазиб олиш ва қайта ишлашдаги узоқ узилишлар давлат даромадларини кескин туширади.
“Reuters” агентлиги қўлга киритган ҳукумат прогнози лойиҳасига кўра, Россия Украина билан зиддият сабабли бу йилги нефть қазиб олиш кўрсаткичини сўнгги 17 йилдаги энг паст даражага туширган. Шунингдек, 2026–2027 йиллар учун ёқилғи экспорти режасини қайта кўриб чиққан. Бу шундан дарак берадики, Украина зарбаларининг Россия энергетика секторига таъсири тобора кенгаймоқда.
Жаҳон
14.09.2026, 15:54
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади
Сиёсат
06.10.2026, 18:02

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
