«Йилнинг энг яхши деворий сурати – 2025» мукофоти Мария Калласнинг Грециядаги тасвирига берилди
Грециянинг Каламата шаҳрида афсонавий опера хонандаси Мария Калласнинг улкан фрескаси Street Art Cities талқинига кўра, 2025 йилнинг энг яхши деворий сурати деб топилди.
Маданий
16.02.2026, 15:50
Улашиш:

"Новдалар, қушлар ва мевалар орасида тасвирланган Мария Каллас сиймоси инсоният ва табиат ўртасидаги алоқани ифодалайди" дея таъриф берилган фрескага.
Асар муаллифи Клеоменис Костопулоснинг айтишича, у суратни икки ҳафтада чизиб тугатишни режалаштирган, аммо об-ҳаво ноқулайлиги сабабли иш бир ойга чўзилган. Рассом фрескани ишлаш учун махсус мўйқаламлар, бўёқ баллонлари ва кўтариш кранидан фойдаланган.
«Мария Калласнинг отаси Месиния (Греция) минтақасидан бўлиб, айнан шу нарса уни Каламата тимсоли сифатида тасвирлашга туртки бўлди. Фреска аслида «Мария Каллас» эмас, «Каламата» деб номланган, ниятим шаҳарни аллегорик тасвирлаш эди», – дейди Клеоменис Костопулос.
Рассом опера юлдузининг шахсиятидан ташқари, унинг кийимига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Унинг сўзларига кўра, суратдаги либос – Месиния минтақасининг табиий мўл-кўл бойликлари рамзидир. Шунингдек, фреска Каламатанинг 2030 йилга келиб иқлим нейтрал шаҳар бўлиш мақсади билан боғланган.
Мутахассислар фикрича, фрескалар чиқиндиларни камайтириб бермаса-да, инсонларни ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга чорлаб, кундалик ҳаётда экологик меъёрларга риоя этишга ундайди.
Маҳаллий ҳокимият янги деворий тасвирнинг сайёҳлик йўналишини ривожлантиришдаги ролини олқишлади. Ҳокимият вакилининг айтишича, фреска аллақачон диққатга сазовор марказга айланган: одамлар унинг фонида расмга тушишяпти, фрескани кўриш учун Каламатага келишмоқда ва ижтимоий тармоқларда реклама қилишмоқда.
Клеоменис Костопулос Street Art Cities мукофотидан мамнун эканлигини билдириб, бир нечта шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар унга ҳамкорлик бўйича алоқага чиққанини айтди.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
