Зоҳран Мамдани: рэпердан Нью-Йорк мэригача

2025 йил Нью-Йорк сиёсий тарихида ўчмас из қолдирди. Шаҳар ўппа-ўртага келиб, ўзига хос рекордлар билан йўлбошчи алмаштирди: 34 ёшли Зоҳран Мамдани бу лавозимга сайланиб, бирданига бир нечта тарихий маррани забт этди.

Жаҳон

19.11.2025, 18:38

Улашиш:

 У Нью-Йоркнинг:

  • илк мусулмон мэри,
  • илк жанубий осиёлик раҳбари,
  • Африка қитъасида туғилган илк мэри,
  • АҚШ тарихидаги илк рэпер-мэри,
  • ва сўнгги 130 йилдаги энг ёш шаҳар бошқарувчисига айланди.

Зоҳран Мамдани шахсияти — маданиятлар, ғоялар ва янги сиёсий авлод руҳининг уйғун қиёфасидир.

 

Болалик: Африка, Ҳиндистон ва Америка кесишган нуқта

Зоҳран Мамдани 1991 йил 18 октябрда Уганда пойтахти Кампалада туғилган. У оилада кеч туғилган ягона фарзанд эди.
Унинг отаси — Маҳмуд Мамдани, ярим ҳинд, ярим угандалик таниқли сиёсатшунос, постколониал Африка ҳақидаги илмий ишлари билан машҳур.
Онаси — Мирa Наир, ҳинд илдизли америкалик режиссёр, халқаро мукофотлар соҳибаси.

1996 йилда оила Кейптаунга, икки йил ўтиб эса Нью-Йоркка кўчиб ўтди. Мамданининг болалиги кўпмиллатли мегаполис муҳитида, Африка ва Ҳинд маданияти таъсирида кечди. Бу омиллар унинг ижтимоий адолатга бўлган қизиқишини erta шакллантирди.

Таълим ва илк фаоллик

Бронксдаги ўрта мактабни тугатган Зоҳран Боудин коллежига ўқишга кирди. У ерда иқтисод ва Африка маданиятини ўрганиб, африканистика бўйича бакалавр даражасини олди.

Талабалик даврида у:

  • ирқчиликка қарши акциялар,
  • Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар ҳаракатлари,
  • таълим тизими ислоҳотлари каби ташаббусларда фаол иштирок этди. Университетда «Фаластинда адолат учун талабалар» гуруҳини ташкил қилди.

Олий таълимдан сўнг Мамдани Нью-Йоркда ижарачилар ҳуқуқлари, муҳожирлар масалалари ва молиявий тенглик йўналишида фаолият юритувчи ННОлар билан ишлади. Кейин ипотека масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фуқароларни уйларини йўқотмасликда ёрдам берди.

 

Сиёсатга қадам: жамоат босими ва янги авлод сиёсатчилиги

2015 йилда, 24 ёшида Мамдани сайлов кампаниялари ва норозилик ҳаракатларида волонтёрлик асосида иштирок эта бошлади. У полициянинг ирқчиликка асосланган амалиётларига қарши чиқди, ижтимоий адолатни талаб қилди ва корпорациялар таъсирига қарши курашди.

2017 йилда «Америка Демократик Социалистлари» ташкилотига аъзо бўлиб, чап қанот сиёсий ҳаракатининг ёрқин вакилларидан бирига айланди.

2018 йилда Мамдани АҚШ фуқаролигини олди. Бу даврда у жамоат назартида турган, фаол намойишларда қатнашган ва ўз позициясини ошкора ҳимоя қилган ёш сиёсатчи сифатида танилган эди.

 

Ассамблеядаги ғалаба

2020 йилда Зоҳран Мамдани Куинс ва Лонг-Айленд-Ситидан иборат 36-округдан Нью-Йорк штати Ассамблеясига номзодини қўйди ва амалдаги депутатни мағлуб этиб ғалаба қозонди.

Ассамблеяда у:

  • кафолатланган уй-жой,
  • экологик ҳимоя,
  • жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ташаббусларини олға сурди.

У таксичилар қарз ёки лицензия тўловлари туфайли қийналган даврда уларни ҳимоя қилди, Ғазодаги можароларга нисбатан адолат талаб қилди ва 20 дан ортиқ қонун лойиҳасига муаллиф бўлди.

 

Мэрлик сайловидаги сенсация

2024 йилда Мамдани Нью-Йорк мэри лавозимига номзодлигини эълон қилди. Сиёсий таҳлилчилар унинг ғалабасига шубҳа билан қарарди. Унинг асосий рақиби — собиқ губернатор Эндрю Куомо эди.

Бироқ 2025 йилга келиб, Мамдани сўровномаларда пешқадамга айланди. Унинг дастури:

  • автобусларда бепул қатнов,
  • ижара нархларини чеклаш,
  • муниципал озиқ-овқат дўконлари,
  • корпорациялар таъсирига қарши кураш каби ижтимоий йўналишларга асосланган эди.

2025 йил 4 ноябрдаги сайловда Мамдани 1 036 051 овоз билан ғалаба қозонди. Бу 1969 йилдан бери энг юқори сайлов фаоллиги кузатилган кампания бўлди.

 

Шахсий ҳаёт ва қизиқишлар

2025 йил бошида Мамдани суриялик рассом Рама Дуважига уйланди. Жуфтлик Астория туманида яшайди.

Зоҳран:

  • рэп,
  • шеърият,
  • кўча баскетболи ишқибози.

У 2016 йилда Young Cardamom номи билан мини-альбом чиқарган, 2019 йилда эса Mr. Cardamom сифатида Nani таронасини тақдим этган.

У севган жамоалар: «Арсенал», «Нью-Йорк Метс», «Нью-Йорк Джайентс».

 

Хулоса: янги авлод сиёсатчисининг юзи

Зоҳран Мамдани — янги сиёсий авлод, янги дунёқараш ва янги энергиянинг ифодаси.

У:

  • биринчи мусулмон,
  • биринчи жанубий осиёлик,
  • Африкада туғилган илк мэр,
  • биринчи рэпер мэр,
  • сўнгги 130 йилдаги энг ёш раҳбар сифатида Нью-Йорк тарихида қолди.

Унинг ғалабаси Демократик партия учун Дональд Трамп давридаги камёб сиёсий триумфлардан бири бўлди. Мамданининг мэрликдаги фаолияти Америка сиёсатининг янги даврига старт сифатида кўрилмоқда.
 

Муаллиф: Азиз СOЛИЕВ

сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42