Исроил ҳукумати деярли 80 кундан буён Ғазога юборилаётган ёрдамни тўсиб қўймоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш ҳозиргача Исроил томонидан Ғазога рухсат берилган ёрдамни бир томчи сувга ўхшатди. 23 май куни Нъю-Ёркда журналистларга берган баёнотида Ғазо аҳолиси очарчилик хавфига дуч келганини маълум қилган. Унинг айтишича, оилалар очликка маҳкум этилган ва ҳаёт учун энг оддий нарсалардан маҳрум. Бу воқеаларнинг барчаси дунё кўз ўнгида содир бўлаётганини айтган.