Ғазодаги воқеаларнинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида содир бўлмоқда — Антониу Гуттериш
Исроил ҳукумати деярли 80 кундан буён Ғазога юборилаётган ёрдамни тўсиб қўймоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш ҳозиргача Исроил томонидан Ғазога рухсат берилган ёрдамни бир томчи сувга ўхшатди.
23 май куни Нъю-Ёркда журналистларга берган баёнотида Ғазо аҳолиси очарчилик хавфига дуч келганини маълум қилган. Унинг айтишича, оилалар очликка маҳкум этилган ва ҳаёт учун энг оддий нарсалардан маҳрум. Бу воқеаларнинг барчаси дунё кўз ўнгида содир бўлаётганини айтган.
Жаҳон
24.05.2025, 14:53
Улашиш:

"У фуқароларни инсонийлик билан, уларнинг туғма қадр-қимматини ҳурмат қилган ҳолда муомала қилиши лозим. У фуқаролик аҳолини мажбуран кўчириш, депортация қилиш ёки бошқа ҳудудларга суриб чиқаришга ҳақли эмас. Ва эгаллаб турган давлат сифатида зарур ёрдамни қабул қилиш ва ўтказишга рухсат бериши шарт", деган БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш.
Унинг айтишича, Ғазо секторига сўнгги ёрдам Керем Шалом чегара пункти орқали деярли 400 та юк машинаси Ғазога кириш учун рухсатнома олган, бироқ атиги 115 тасининг юки чегарадан ўтказилган. Аммо қамал остидаги Ғазо аҳолисига ҳеч қандай ёрдам етиб бормаган.
"Биз ёрдамни керакли жойларга етказиш учун тун-у кун ишлаяпмиз. Ниҳоят, бироз буғдой уни, болалар учун овқат, озиқлантирувчи қўшимчалар ва дори-дармонлар тарқатдик. Ғазо жануби ва марказидаги айрим новвойхоналар яна ишлай бошлади", деган у.
Бироқ у, "Буларнинг бари ҳарбий ҳаракатлар ўртасида амалга оширилаётганини унутмаслик керак", деб огоҳлантирди.
Гутерриш ёрдам етказишда дуч келинаётган муаммоларга алоҳида тўхтатилиб ўтди. Унга кўра, чегарадан ўтказилаётган ҳар қандай ёрдамнинг миқдори мавжуд. Бундан ташқари, ёнилғи, бошпана воситалари, газ баллонлари ва сувни тозалаш воситалари каби зарурий нарсаларнинг киришига умуман рухсат берилмаяпти.
"Ёрдам карвонларимиз учун хавфсизлик кафолатлари сўрашда давом этамиз. Агар биз озиқ-овқат ва буғдой унини одамлар қўлига бевосита етказишга тўсқинлик қилинаверса, ходимларимиз ҳаёти хавф остида қолади", деган БМТ раҳбари.
Бош котибнинг айтишича, Исроил ҳарбий ҳаракатлари айни пайтда “даҳшатли даражадаги ўлим ва вайронагарчилик”ка олиб келмоқда.
Бугунги кунда Ғазо ҳудудининг 80 фоизи ёки Исроил томонидан ҳарбий зона деб эълон қилинган, ёки аҳоли тарк этишга мажбур қилинган ҳудуд деб белгиланган.
Баёнотда Гутерриш БМТ ўз позициясида қатъий эканлигини яна бир бор эслатди: "Биз халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик тамойиллари — инсонийлик, бетарафлик, мустақиллик ва холислик — бузиладиган ҳар қандай режада иштирок этмаймиз".
БМТ раҳбари шунингдек, БМТ ва ҳамкорлари томонидан ишлаб чиқилган беш босқичли режа мавжудлигини айтди. Бу режага БМТ аъзолари томонидан қўллаб-қувватлов берилган. Унда қуйидаги тартиб назарда тутилган: ёрдамни Ғазога етказиш; чегара пунктларида текширувдан ўтказиш; ёрдамни гуманитар марказларга олиб бориш; уни тарқатишга тайёрлаш; ва одамлар қўлига етказиш.
"Бизда зарур ходимлар, тарқатиш тармоқлари, тизимлар ва маҳаллий ҳамжамиятлар билан алоқа мавжуд. 160 мингта пакет ёрдам — деярли 9 минг юк машинасига тенг миқдордаги юк — тайёр ҳолда кутмоқда", деган у.
Сўзининг якунида Гутерриш Ғазо халқига ҳаётни сақлаб қолувчи ёрдам кўрсатишга чақирди.
Сўзининг якунида Гутерриш Ғазо халқига ҳаётни сақлаб қолувчи ёрдам кўрсатишга чақирди.
мавзуга оид янгиликлар

Эрдўған БМТда Исроилни қоралаётган вақтида унинг микрофони ўчирилди
Жаҳон
23.09.2025, 16:00

Исроил яна Ғазога ҳужум қилди
Жаҳон
22.09.2025, 14:00

Исроил ҳарбийлар овқат излаётган фаластинликларни ўққа тутди
Жаҳон
21.07.2025, 11:11

БМТ тугатилиши керакми?
Сиёсат
15.10.2025, 12:24

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди
Жаҳон
09.10.2025, 23:30

Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди
Жаҳон
07.10.2025, 15:01
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистоннинг тилларда достон бўлган маданий мероси - Регистон майдони
Маданий
11.03.2026, 13:38

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
