Жорий йилнинг август ойида Толибонларнинг Кобулда ҳокимиятни эгаллаганига ҳам 4 йил тўлади. Толибонлар ҳокимиятга келгач, дастлабки эътиборини мамлакатда марказлаштирилган бошқарувни қарор топтириш, афюн етиштиришга чек қўйиш ва мамлакатни ислом шариати доирасида қабул қилинган қонунлар асосида бошқаришга қаратди. Шунингдек, янги ҳокимият ижтимоий-иқтисодий ҳаётни яхшилаш, қўшни давлатлар билан барқарор ва прагматик сиёсат юритиш ҳамда халқаро майдонда тан олинишга эришишга ҳаракат қилмоқда.