Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?

Жорий йилнинг август ойида  Толибонларнинг Кобулда ҳокимиятни эгаллаганига ҳам 4 йил тўлади. Толибонлар ҳокимиятга келгач, дастлабки эътиборини мамлакатда марказлаштирилган бошқарувни қарор топтириш, афюн етиштиришга чек қўйиш ва мамлакатни ислом шариати доирасида қабул қилинган қонунлар асосида бошқаришга қаратди. Шунингдек, янги ҳокимият ижтимоий-иқтисодий ҳаётни яхшилаш, қўшни давлатлар билан барқарор ва прагматик сиёсат юритиш ҳамда халқаро майдонда тан олинишга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ, жорий йилнинг 21 июнь куни Афғонистоннинг шимоли-шарқий вилояти – Бадахшоннинг Ҳаш туманида юз берган маҳаллий норозиликлар ва уларнинг куч билан бостирилиши мамлакатнинг энди шаклланиб бораётган халқаро имиджини сўроқ остига олмоқда. Шу билан бирга, Тожикистон, Хитой ва Покистон каби давлатлар билан чегарадош ва стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Бадахшон вилоятидаги Толибон ҳаракатлари жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиш йўлида муҳим тактика сифатида қаралиши мумкин.

 

Бадахшоннинг Ҳаш туманида юз берган норозиликлар биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Бундай воқеалар 2024 йилнинг баҳор-ёз ойларида ҳам содир бўлган эди. Маҳаллий норозиликларнинг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: биринчидан, Толибоннинг афюн етиштиришни кескин чеклаш сиёсати вилоятни асосий иқтисодий даромад манбасидан маҳрум қилди. Бу эса ўз навбатида камбағаллик ва очликнинг кучайишига, шунингдек, маҳаллий аҳолининг норозилигига олиб келмоқда. Иккинчидан, янги ҳокимиятнинг мамлакатни кучли марказлаштиришга бўлган интилиши туфайли маъмурий лавозимларнинг аксариятига паштунларнинг тайинланиши, форсий тилида сўзлашувчи маҳаллий аҳоли ва маъмурият ўртасидаги мулоқотнинг самарадорлигини пасайтирди. Норозиликлар тожик ва ўзбеклар кўпчиликни ташкил қиладиган ҳудудда юз берган бўлиб, аҳолининг маҳаллий вакиллардан ҳам маъмурий лавозимларга номзодлар кўрсатиш истагини ифодалайди. Бу орқали маҳаллий аҳоли давлат идоралари билан самарали ва прагматик мулоқот олиб бориш имкониятига эга бўлишни хоҳлаган бўлиши мумкин.

 

Юқоридаги муаммоларга қарамай, Толибоннинг бу зиддиятли ҳудудда амалга ошираётган ўзгаришлари унинг халқаро майдонда олиб бораётган мураккаб ташқи сиёсатининг нозик бир қисми бўлиши мумкин. Биринчидан, янги ҳокимият иқтисодий инқирозга қарамасдан, мамлакатнинг муҳим даромад манбаларидан бири бўлган афюн етиштиришдан воз кечиши ва кенг қамровли антинаркотик сиёсат олиб бориши уни жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида қўпол ҳарбийлар ҳокимияти эмас, балки прагматик, жасоратли ислоҳотчи ҳукумат сифатида кўрсатишга хизмат қилмоқда. Бироқ Ҳаш туманидаги норозиликларнинг куч билан бостирилиши муайян парадоксал вазиятни юзага келтирди: бир томондан афюн етиштиришга қарши кураш олқишланаётган бўлса, бошқа томондан бу сиёсатни амалга оширишда кучга таяниш кескин танқид қилинмоқда.

 

Шунга қарамай, 2024-2025 йилларда БМТ бошчилигида ўтган Доҳа учрашувида хусусий секторни ривожлантириш ва наркотик воситаларга қарши курашишда БМТ билан ҳамкорлик қилиш бўйича эришилган келишувлар жаҳон ҳамжамиятининг аста-секин янги ҳукуматга нисбатан ижобий муносабат шакллантириб бораётганидан дарак беради. Иккинчидан, мамлакатда барқарорликни сақлашда кучдан фойдаланилиши Толибон ҳокимиятининг марказлаштирилган назоратга эга эканлигини ва ҳар қандай зиддиятларни бартараф эта олиш салоҳиятини кўрсатмоқда. Бу эса Жанубий Осиё минтақасида геосиёсий жиҳатдан муҳим ўрин тутган Афғонистоннинг янги ҳукуматига йирик давлатлар ишонч билан қарашига ҳамда у билан муносабатларни кенгайтиришига олиб келмоқда. Россия Федерациясининг Толибон ҳукуматини тан олганлиги, Марказий Осиё давлатлари ва Хитойнинг Афғонистон билан иқтисодий ҳамда қўшничилик алоқаларини кенгайтиришга бўлган интилиши ушбу тахминларнинг амалий тасдиғи бўлиши мумкин.

 

Дастлаб ҳокимиятга келганида Толибон ҳаракати салбий қарши олиниб, унинг келажагига шубҳа билан қаралган бўлса, бугунги кунга келиб, унинг прагматик ва узоқни кўзлаган ташқи сиёсати туфайли бу муносабат аста-секин ўзгариб бориши мумкин.

 

Хўжабеков Убайдулло Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (ИХТИ)

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ ўнлаб БМТ ва халқаро ташкилотлардан чиқмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатни БМТ ҳамда халқаро миқёсдаги 66 та ташкилотдан чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди.

Жаҳон

08.01.2026, 15:33

Толибон Ўзбекистон чегарасида нима қурмоқда?

Афғонистон —  дунёда энг оғир тарихий изтиробларни бошдан кечириб, шунга қарамай келажакка интилаётган давлат. 40 йиллик урушлар, санкциялар ва яккалашувдан кейин мамлакат ҳозир Марказий Осиёдаги энг катта сув канали — Қўштепа, янги мегаполис — Kabul New City ва бир неча йирик гидроэнергетика лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Жаҳон

06.11.2025, 12:11

BMT tugatilishi kerakmi?

БМТ тугатилиши керакми?

Биргина 2025 йилнинг ўзида жаҳонда бир қанча урушлар ва ҳарбий тўқнашувлар содир бўлди. АМиллатлар Ташкилоти ҳеч нарса қила олмади. Ҳозиргача давом этиб келаётган Исроил можароси ва Россия-Украина уруши ҳали ҳам тугагани йўқ. Бу воқеаларда ҳам БМТ бирор иш қила олмаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Хўш, нега? Бир неча ой олдин БМТни бутунлай ислоҳ қилиш кераклиги ҳақида гапирган мамлакат етакчилари БМТ Ассамблеяси нутқида бу ҳақда ҳар ҳолда гапирмади. Ташкилот бутунлай тугатилиб, ўрнига бошқа ташкилот очилиши керакми ёки у қайтадан ислоҳ қилиниши? Paradigma.uz студиясида шу ҳақида сиёсатшунос Фарҳод Толипов билан суҳбатлашдик.

Сиёсат

15.10.2025, 12:24

“Tolibon” oʻquvchilarni bomba yaratish uchun zamonaviy bilimlarni egallashga chaqirdi

“Толибон” ўқувчиларни бомба яратиш учун замонавий билимларни эгаллашга чақирди

Таълим вазири Ҳабибулла Оға замонавий таълимнинг муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб, замонавий воситалар йўқлиги сабабли Афғонистон ҳаво ҳудуди хавфсиз эмаслигини айтган.

Жаҳон

28.09.2025, 16:01

BMTning boʻsh zalida Netanyahu Eronga qarshi yangi sanksiyalar joriy qilish kerkligini aytdi

БМТнинг бўш залида Нетаняҳу Эронга қарши янги санкциялар жорий қилиш керклигини айтди

Исроил Бош вазири Нетаняҳу БМТ Ассамблеясида нутқ сўзлашга чиққанида барча зални тарк этди. У бўш залда Ғарбни Фаластин мустақил давлатини тан олаётганини қоралаб, Эронга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилишни бўш залга таклиф қилди. У БМТ минбарида туриб АҚШ лидери Трампни мақтади.

Жаҳон

28.09.2025, 14:29

Сурия президенти БМТ минбаридан Туркия ва бошқа мамлакатларга миннатдорлик билдирди

Сурия президенти Аҳмад аш-Шара АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлаб, Туркия, Қатар, Саудия Арабистони қироллиги, барча араб ва ислом давлатлари, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Европа Иттифоқига сурияликларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Жаҳон

25.09.2025, 13:04

сўнгги янгиликлар

Автокредит, субсидия ва чегирмалар: электромобиллар қўллаб-қувватланади

Ўзбекистонда электр транспортга ўтишни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди. 

Иқтисодиёт

18.02.2026, 17:21

Иссиқ сув ҳисоблагичини “орқага қайтариш” таклифи: тизимли муаммо борми?

Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқлик ва иссиқ сув учун тўловлар энди шахсий онлайн-кабинетда алоҳида кўрсатилишини маълум қилди. Расман - шаффофликка қадам. Аммо амалиётда бир қатор саволли ҳолатлар кузатилмоқда.

Ўзбекистон

18.02.2026, 12:41

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди

Мактабга боришда Тошкент–Фарғона магистрал йўлида пиёдалар учун йўлак йўқлиги ва болалар учун хавфсиз йўл талаби кўтарилди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 10:29

Эрон биз билан битим тузмоқчи — Доналд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп журналистларга Эрон билан музокараларда билвосита иштирок этишини ва бу жуда муҳимлигини билдирди.

Жаҳон

18.02.2026, 09:16

Рамазонга совға: эҳтиёжмандларга 1 млн сўмгача ёрдам

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд аҳоли учун қатор ижтимоий ёрдам чоралари белгиланди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 08:55

Қамчибек Ташиев вақтинча чет элга жўнаб кетди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев истеъфосидан сўнг мамлакатни тарк этди. 

Жаҳон

18.02.2026, 08:36

Санкт-Петербургдаги байрамга қариндошини юборган мансабдорларга чора кўрилди

Саккиз нафар ўқувчи ва икки нафар ўқитувчининг фестивалга бориб-келиши учун маҳаллий бюджетдан 95 миллион сўм маблағ ажратилган.

Иқтисодиёт

18.02.2026, 08:04

Кунига 3 марта тиш ювиш 50 дан ортиқ касаллик хавфини камайтиради

Мутахассислар таъкидлашича, оғиз бўшлиғи саломатлиги умумий соғлиққа бевосита таъсир кўрсатади. 

Маданий

17.02.2026, 17:10

Жанубий Кореяда Марказий Осиё давлатлари иштирокида саммит ўтказилади

Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати — Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги илк саммит 16–17 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Жаҳон

17.02.2026, 14:20

Қурилиш соҳасида 10 та йирик корхона 1,4 трлн сўм солиқ қарзига эга

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган 1 800 дан ортиқ корхонанинг жами солиқ қарздорлиги 3,1 триллион сўмга етган.

Иқтисодиёт

17.02.2026, 11:02

Ўзбекистонда педофилия учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш ва хотин-қизлар ҳамда болаларга қарши зўравонлик учун жавобгарликни кучайтиришни қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон

17.02.2026, 10:27

Хилола Умарова лавозимидан озод этилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаб келган Хилола Уктамовна Умарова Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Ўзбекистон

17.02.2026, 09:18