Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Президент Шавкат Мирзиёев ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда Туркманистоннинг Ўзбекистонга етказиб бераётган табиий газ ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги келишувга эришилди. Дунёда газ захиралари бўйича 4-ўринда турадиган Туркманистон негадир фақат Россия, Хитой ҳамда Марказий Осиё давлатларига табиий газ экспорт қилади. Бунинг сабаби нима? Россиянинг постсовет мамлакатларига таъсирими ёки бошқа омиллар мавжудми?