Дунёга ёйилмоқчи бўлган туркман газини ким чекламоқда?

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Президент Шавкат Мирзиёев ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда Туркманистоннинг Ўзбекистонга етказиб бераётган табиий газ ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги келишувга эришилди. Дунёда газ захиралари бўйича 4-ўринда турадиган Туркманистон негадир фақат Россия, Хитой ҳамда Марказий Осиё давлатларига табиий газ экспорт қилади. Бунинг сабаби нима? Россиянинг постсовет мамлакатларига таъсирими ёки бошқа омиллар мавжудми?

Жаҳон

07.12.2024, 13:52

Улашиш:

Dunyoga yoyilmoqchi boʻlgan turkman gazini kim cheklamoqda?

Dunyoga yoyilmoqchi boʻlgan turkman gazini kim cheklamoqda?

Ўзбекистонлик сиёсатшуносларнинг айримлари бу ҳолатга Туркманистон бошқа давлатларга, хусусан, Европа ва Жанубий Осиё мамлакатларига газ экспорт қилишни хоҳлаётганини, аммо Россия бунга қаршилик қилаётганини билдирмоқда. 

Бошқалари эса бу ерда Россия Туркманистонга ҳеч қандай босим қилмаётганини айтиб, мамлакатнинг сиёсий иродаси ҳали бунга тайёр эмаслигини таъкидламоқда.  

Туркиялик сиёсатшунос Муса Ёвузнинг PARADIGMA.UZ'га маълум қилишича, Россия Туркманистон ишлаб чиқараётган газни Туркия, Европа ва бошқа давлатларга сотишига йўл қўймайди. Россия Туркманистондан газни тахминан ярим нархга сотиб олиб, икки баробар қимматга бошқа давлатларга сотади. Шунинг учун ҳам Россия Туркманистоннинг бошқа давлатларга газ сотишига имкон бермайди. 

Сиёсатшунос Санжар Саидовнинг айтишича, Туркманистон ҳозирги кунда ўз энергия манбаларини Россия иштирокисиз экспорт қилиш бўйича ҳаракатлар қилмоқда. Хусусан, мамлакат бугунги кунда Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги (TAPI) лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказмоқда.   

Туркманистон – Туркия ўртасидаги газ билан боғлиқ муносабатлар

Россия – Украина уруши бошланганидан кейин Европа давлатларида табиий газ билан боғлиқ муаммолар келиб чиқди. Шундан сўнг Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон ўртасида табиий газни етказиб бериш бўйича музокаралар фаоллашди. 

2024 йилнинг июль ойида Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар туркман газини сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Туркманистонга ташриф буюрган эди. Ўшанда Байрактар Туркманистон Туркияга дастлабки босқичда 1,5-2 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш ҳақида гапирган.  

2024 йилнинг 1 март куни Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўған ва Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Анталия дипломатияси форуми якунида Туркманистон аввал Туркияга, сўнгра, Европага газ етказиб бериш бўйича шартномани имзолаган

"Anodolu" агентлигининг ёзишича, бу келишув Европа Иттифоқи ва Туркманистон ўртасида 2008 йилда имзоланган Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва ўзаро англашув битими асосида амалга оширилган. Аммо "Eurasionet" нашрининг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, Туркманистон ва Туркия расмийлари газ нархи бўйича муаммоларга дуч келганидан кейин музокаралар тўхтаб қолган

Туркманистоннинг TAPI лойиҳаси ва ундаги муаммолар

TAPI — Туркманистон ташаббуси билан режалаштирилган лойиҳа бўлиб, мазкур режа асосида Туркманистон табиий газини Афғонистон орқали аввал Покистонга, сўнгра Ҳиндистонга етказиш мақсад қилинган. Бу бўйича музокаралар 2015 йилда бошланган эди. Орадан 9 йил ўтиб, 2024 йилнинг август ойида Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги TAPI лойиҳасини бошлашга тайёр эканлигини билдирди. Сентябрь ойида лойиҳанинг амалий ишлари бошланди. Лекин бу лойиҳа ҳозирги вақтда тўхтаб қолган. 

Сиёсатшунос Санжар Саидов TAPI лойиҳасини кечикаётганлигига бу давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг яхши эмаслигини сабаб қилиб кўрсатди.

"Бу ерда хавфсизлик масаласи тўлиқ таъминланмаган. Гап фақат Афғонистон ҳақида эмас. Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар ҳам яхши эмас. Улар ўртасидаги алоқалар камида бир йил ичида 5 ёки 6 марта ўзгаради. Ундан кейин, Афғонистон – Покистон чегарасидаги муаммолар ва бошқа ҳал этилиши керак бўлган масалалар бор. "Толибон" ҳали мамлакатнинг хавфсизлигига жавоб бера олмайди", деди сиёсатшунос.

Россия ва Туркманистон ўртасидаги газ битими 

2024 йилнинг 25 октябрь куни "Туркмангаз" компанияси раиси Максат Бабаев "Газпром" билан табиий газ нархларини келиша олмагани учун уларнинг ўртасида 2019 йилда имзоланган 4 йилга мўлжалланган шартнома муддатини узайтирмаслигини маълум қилди.  

Шундан сўнг, Россия Туркманистонда янги газ конларини топиш учун қидирув сафарбарлигини бошлаган. Бу орада Россия сафарбарликни фақат Туркманистонда эмас, Ўзбекистонда ҳам амалга оширмоқда.   

Россия – Украина уруши бошланганидан бери, АҚШ ва Ғарб санкцияларига тушган Россия газининг экспорти чекланиб қолган эди. Федерация ҳозирда бошқа мамлакатлар орқали Европанинг баъзи давлатларига газ экспортини амалга оширмоқда. 

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни АҚШ Молия вазирлиги Россияга газ импорти бўйича тўловларни амалга оширадиган "Газпромбанк"га нисбатан санкция киритди.

Унга кўра, "Газпромбанк" Россия-Украина урушида ҳарбий қуролларни сотиб олиш, аскарлар учун ҳақ тўлаш, улар учун мукофот пуллари ва ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига товон пулини беришда  иштирок этган. Аввалроқ, бу банкка нисбатан, Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Буюк Британия давлатлари ҳам санкциялар киритган.  

Бунинг ортидан 5 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин 2022 йилда тасдиқланган "Чет эллик харидорларнинг Россия табиий газ етказиб берувчилари олдидаги мажбуриятларининг алоҳида тартиби тўғрисида"ги фармонига ўзгартириш киритди. 

Қонунга кўра, хорижий компаниялар эндиликда Россия гази учун тўловни тўғридан-тўғри учинчи шахслар орқали ёки Россиянинг бошқа банкларида пулларини алмаштириш орқали амалга ошириши мумкин.

мавзуга оид янгиликлар

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

Rossiya va Turkmaniston aloqalarining rivojlanishida Gurbanguli Berdimuhamedovning o‘rni katta — Putin

Россия ва Туркманистон алоқаларининг ривожланишида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўрни катта — Путин

Россия Президенти Владимир Путин Туркманистонда ўтказилган Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашиб, давлатнинг собиқ Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда Кремль маълум қилди. 

Жаҳон

12.10.2024, 10:55

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01