16 июль куни Озарбайжоннинг ғарбий ҳудудидаги Жайрончўл даштида археологлар 3800 йиллик сирли топилмага (қабрга) дуч келишди. Топилма милоддан аввалги 1800 йилларга оид улкан жангчи қабри бўлиб, бронза даврининг энг муҳим археологик кашфиётлардан бири сифатида баҳоланмоқда.