Аввалроқ собиқ Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот эълон қилинди. Изоҳда Алламжонов ичида бўлган "Range Rover" русумли автомашинага икки нафар номаълум шахс ўқ узиб қочгани ёзилган. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.