Жорий йилнинг 14 октябрь куни Россия Давлат думаси депутати ҳамда "Справедливая Россия" фракцияси раҳбари Сергей Миронов ўзининг X'даги саҳифасида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Миронов Ўзбекистоннинг Россияда бўлиб турган муҳожирларига қўйган мазкур тақиғи сабабли мамлакат билан виза режимини жорий қилиш лозимлигини айтди.