"Ўзбекистон билан виза тартибини жорий қилиш керак. Мамлакатнинг "фуқаро"лари бизга керак эмас". Россиялик депутат нимага шама қилмоқда?

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Россия Давлат думаси депутати ҳамда "Справедливая Россия" фракцияси раҳбари Сергей Миронов ўзининг X'даги саҳифасида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Миронов Ўзбекистоннинг Россияда бўлиб турган муҳожирларига қўйган мазкур тақиғи сабабли мамлакат билан виза режимини жорий қилиш лозимлигини айтди

Сиёсат

21.10.2024, 10:41

Улашиш:

"Oʻzbekiston bilan viza tartibini joriy qilish kerak. Mamlakatning "fuqarolari" bizga kerak emas". Rossiyalik deputat nimaga shama qilmoqda?

"Oʻzbekiston bilan viza tartibini joriy qilish kerak. Mamlakatning "fuqarolari" bizga kerak emas". Rossiyalik deputat nimaga shama qilmoqda?

"Қозондаги Ўзбекистон бош консуллиги ўзбекистонликларни Россия армиясига қўшилмасликка чақирди. Нега улар сизни оналик учун суюнчи пули олмасликка чақирмади? Бошқа имтиёзлардан фойдаланмасликка-чи? Бу мумкин. Лекин сизни боқаётган давлатни ҳимоя қилиш мумкин эмас. Ўзбекистон билан виза тартибини жорий қилиш керак. Бундай "фуқаро"лар бизга керак эмас", дея пост қолдирган Миронов.

Россия депутатининг мазкур постига Ўзбекистон жамоатчилик фаоллари ҳам ижтимоий тармоқлардаги ўзларининг саҳифаларида бирин-кетин жавоб қайтарди. Шулардан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров ўзбеклардек баракали халқ ҳаққини меҳнат қилиб топади, одам ўлдириб эмас, дея ёзган.

"Ўзбеклардек баракали халқ ҳаққини меҳнат қилиб топади, одам ўлдириб эмас. Россияни эса Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак. Билишимча, руслар ҳам ватанни ҳимоя қилишни ўзбеклардагидек муқаддас бурч ҳисоблайдилар", дея пост қолдирган Қодиров.

Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев ҳам россиялик депутатнинг фикрларини муносабатсиз қолдирмади.

"Ўзбекистон дипломатик идораси Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган нормаларни ўз фуқароларига эслатгани учун Россиядан виза режими жорий этиш таҳдиди янграётгани, Россия сиёсатчилари Ўзбекистонни ўзларига қарам давлат сифатида кўришини англатмоқда. Афсуски, юқори мартабали сиёсатчининг бу гаплари Россия томони Ўзбекистон билан алоқаларни бузиш учун баҳона қидираётганини кўрсатмоқда", деган Кушербоев.

Шунингдек, у Мироновни Захаровадан сўнг Ўзбекистонга киритилмайдиган шахслар рўйхатига жойлаш кераклигини билдирган.

"Шу ўринда жаноб Мироновга савол: агар Ўзбекистон ўз ҳудудида ишлаётган рус фуқароларини Ўзбекистон манфаати учун қаергадир урушга жўнатганида Россия дипломатик ваколатхоналари индамай туришармиди? Кейин Ўзбекистонда ҳам қарши томонга нисбатан худди шундай виза режими жорий этиш имконияти борлигини унутмаслик керак. Менимча, Ўзбекистон учун номақбул шахслар рўйхатига Захаровадан сўнг ким киритилиши кераклиги кўпчиликка тушунарли бўлган бўлса керак”, дея постини якунлаган Экология вазири маслаҳатчиси.

"Юксалиш” ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов ҳам ўзининг Тelegram'даги саҳифасида Сергей Мироновнинг постига муносабат билдирди. Бекмуродов Ўзбекистон фуқаролари бошқа давлатнинг урушларига жалб қилинишига ҳеч қачон рози бўлмайди. Консуллик фуқароларни Ўзбекистонда ноқонуний ҳисобланган ҳаракатлардан ҳимоя қилиши табиий ва адолатли, дея ёзган.

"Биринчидан, биз ватандошларимиз бошқа давлатнинг урушларига жалб қилинишига ҳеч қачон рози бўлмаймиз. Консуллигимиз фуқароларимизни Ўзбекистонда ноқонуний ҳисобланган ҳаракатлардан ҳимоя қилиши табиий ва адолатли. Иккинчидан, ватандошларимиз ўз меҳнатлари билан Россиянинг иқтисодиётига ҳисса қўшяпти. Ижтимоий нафақаларни инсон ҳаётига таҳдид қилувчи ҳаракат билан солиштириш саводсизлик ва аҳмоқликдир", дея ёзган Бобур Бекмуродов.

Бундан ташқари, у россиялик депутатга Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги "Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида"ги шартноманинг 7-моддасини эслатган.

"Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида"ги шартноманинг 7-моддасида бир томон фуқаролари ва юридик шахсларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини бошқа томон ҳудудида кафолатлайдиган самарали чоралар кўрадилар. Бизда қонунлар ишлайди. Сизларда ҳам шундай бўлиши керак, ўртоқ Миронов. Бундай тажовузкор риторика фақат икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатади", дея қўшимча қилган Бобур Бекмуродов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Тошкентдаги мактаб ўқувчиси рус тили дарсида ўқитувчиси томонидан калтаклангани бўйича Ўзбекистондан изоҳ талаб қилган эди

Жавоҳир Йўлдашов

Сиёсат

21.10.2024, 10:41

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Rossiyada epilepsiya xastaligini sunʼiy intellektda aniqlash usuli kashf qilindi

Россияда эпилепсия хасталигини сунъий интеллектда аниқлаш усули кашф қилинди

Россиядан олимлар томонидан эпилепсия (миядаги нейронларнинг ортиқча ва тартибсиз фаоллиги оқибатида такрорланувчи тутқаноқлар билан кечадиган сурункали касаллик)ни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фан-технология

17.02.2025, 10:43

Rossiyada qarovsiz qolgan bolalar Toshkentga olib kelindi

Россияда қаровсиз қолган болалар Тошкентга олиб келинди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда "Dunyo" ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон

15.02.2025, 11:05

Ukraina kelajakda Rossiyaning bir qismi boʻlishi mumkin — Donald Tramp

Украина келажакда Россиянинг бир қисми бўлиши мумкин — Дональд Трамп

АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 февраль куни Fox News телеканалида берган интервьюсида Украина келажакда Россиянинг бир қисми бўлиши мумкин деган фикрни илгари сурди. Бу баёнот Ғарб давлатларининг ёрдами билан уч йилдан бери Россиянинг босқинига қарши курашиб келаётган Украинанинг мустақиллиги шубҳа остида эканлигини англатади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Жаҳон

12.02.2025, 15:02

Rossiyadan yana uch nafar bola Oʻzbekistonga olib kelindi

Россиядан яна уч нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Кеча, 11 февраль куни Москвадаги вақтинчалик сақлаш маркази ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўмагида уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган болалар Тошкентга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

12.02.2025, 10:51

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

Мирзиёев Путин билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

Кеча, 11 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

12.12.2024, 09:50

сўнгги янгиликлар

Tomorqasida ekin ekmaganlar uch barobar qimmat soliq toʻlaydi

Томорқасида экин экмаганлар уч баробар қиммат солиқ тўлайди

Энди томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон

20.02.2025, 10:26

Ikkinchi jahon urushi qatnashchilariga 10 ming dollardan beriladi

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари берилади. Бу ҳақда Президент Мирзиёев томонидан имзоланган "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонда маълум қилинди.

Ўзбекистон

20.02.2025, 09:58

Toshkentda yertoʻlaga tushib ketgan quruvchi halok boʻldi

Тошкентда ертўлага тушиб кетган қурувчи ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент шаҳрида қурилиши якунланмаган кўп қаватли уйнинг тепа қаватидан тушиб кетган қурувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ўзбекистон

19.02.2025, 11:36

Avstraliyada sohilga chiqib qolgan 90 ta kit oʻldirildi

Австралияда соҳилга чиқиб қолган 90 та кит ўлдирилди

Австралиянинг энг жанубида жойлашган Тасмания оролларидаги соҳил бўйидан 150 дан ортиқ кит топилди, улардан 90 таси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тасмания Табиий ресурслар ва атроф-муҳит департаментига таянган ҳолда CNN нашри хабар берди.

Жаҳон

19.02.2025, 11:14

Oʻzbekistonning harbiy texnikalari Abu-Dabidagi koʻrgazmada qoʻyildi (foto)

Ўзбекистоннинг ҳарбий техникалари Абу-Дабидаги кўргазмада қўйилди (фото)

Ўзбекистон Абу-Дабида бўлиб ўтаётган IDEX-2025 халқаро кўргазмада мудофаа техникалари билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

19.02.2025, 10:30

Kanada hamda Ispaniyaning Oʻzbekistondagi yangi elchilari tayinlandi

Канада ҳамда Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Кеча, 18 февраль куни Канада ҳамда Испаниянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари мамлакат Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан кўришиб, унга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сиёсат

19.02.2025, 10:09

Qarishni sekinlashtirishning yangi usuli maʼlum qilindi

Қаришни секинлаштиришнинг янги усули маълум қилинди

Швейсария олимлари қаришни секинлаштиришнинг янги усулини аниқлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фан-технология

18.02.2025, 13:14

Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди

Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди

Кеча, 17 февраль куни Канаданинг Торонто шаҳридаги Лестер Пирсон номидаги халқаро аэропортда АҚШнинг Миннеаполис шаҳридан парвоз қилган Delta Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ағдарилиб кетди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри хабар берди.

Жаҳон

18.02.2025, 11:30

Boliviyada avtobus jarlikka qulashi oqibatida 31 kishi halok boʻldi

Боливияда автобус жарликка қулаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Кеча, 17 февраль куни Боливияда йўловчи автобус жарликка қулаб кетиши оқибатида унинг ичида бўлган 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий полициясига таянган ҳолда "Америка овози" ("Voice of America") нашри маълум қилди.

Жаҳон

18.02.2025, 10:44

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон – Бухоро йўлида бир неча йиллик дарахтларнинг қўпорилиши тасвирланган видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Ўзбекистон

18.02.2025, 10:22

Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish uchun yangi jamgʻarma tashkil etiladi

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун янги жамғарма ташкил этилади

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 14 февраль куни қабул қилинган "Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида маълум қилинди.

Сиёсат

18.02.2025, 10:06

Samarqandda yigʻilish davomida 7 kishi qamoqqa olindi

Самарқандда йиғилиш давомида 7 киши қамоққа олинди

Самарқандда энергетика соҳасида коррупцияга қарши кураш бўйича йиғилишда 7 нафар соҳа ходими қамоққа олинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

17.02.2025, 11:33