Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Музокараларда Россия томонидан илгари сурилган асосий таклифлардан бири — жанг майдонининг айрим ҳудудларида 2-3 кунлик қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш бўлди. Бунинг сабаби — ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини йиғиб олиш имконини яратиш зарурати билан изоҳланди.