Ижтимоий тармоқларда “Utilmet Servis” МЧЖ ёнида катта миқдордаги ишлатилган тиббиёт буюмларининг сақланаётганлиги ҳамда улардан қўланса ҳид чиқаётгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат Тошкент вилояти Тошкент туманида содир бўлаётгани айтилмоқда. Мазкур ҳодиса юзасидан PARADIGMA.UZ интернет нашри Санитария ва эпидемиология қўмитаси ва бошқа мутасаддилардан жавоб олди.