2016 йил 15 июль Туркия тарихидаги энг оғир синовлардан бири — ФЕТО террорчилар ҳукуматни ағдариш ва янги ўз ҳукуматини қуриш мақсадида катта тўнтариш қилишга уринишди. Бироқ, бу уриниш фақат ҳарбийлар билан давлат ўртасидаги тўқнашув эмас, балки Туркия халқи ўз демократиясини ҳимоя қилган ва буюк жасорат намоён этган кеча сифатида мамлакат тарихида ўчмас из қолдирди.