Қирғизистонда бир гуруҳ сиёсий арбоблар, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Қодирбек Атамбаев қўлга олинди. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жами 10 нафар шахс «парламент сайловлари якунлари фондида оммавий норозилик кайфияти мавжуд» деган тасаввур яратиш мақсадида митинглар уюштиришни режалаштирган.