Атамбаев давлат мукофотларидан маҳрум қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум этилди. Тегишли фармонни мамлакатнинг амалдаги президенти Садир Жапаров имзолади.

Жаҳон

29.12.2025, 11:42

Улашиш:

Президент администрацияси матбуот хизматига кўра, қарор 2025 йил 3 июнда Бишкек шаҳрининг Первомай туман суди чиқарган ҳукм ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. 

Фармон «Қирғизистон Республикасининг давлат мукофотлари, фахрий унвонлари ва мукофот пуллари тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддаси 1, 2 ва 4-қисмлари ҳамда Конституциянинг 71-моддасига мувофиқ чиқарилган.


Фармонга асосан, Алмазбек Атамбаев қуйидаги давлат мукофотларидан маҳрум этилди:
— «Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони» олий даражаси;
— II даражали «Манас» ордени;
— «Данакер» ордени;
— «Данк» медали.
Шунингдек, Атамбаевни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида 1999, 2007, 2011 ва 2017 йилларда қабул қилинган президент фармонларининг айрим бандлари бекор қилинди.


Бош прокуратура ҳузуридаги Суд ижрочилари хизматига кўрсатилган давлат мукофотлари ва уларга тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда олиб қўйиб, кейинчалик давлат мукофотлари фондига топшириш вазифаси юклатилди. Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.


Маълумот учун, Қирғизистон куч тузилмалари Алмазбек Атамбаевни 2019 йил 8 августда Бишкекдан 20 километр узоқликда жойлашган Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида қўлга олган. 2025 йил июнь ойида суд уни сиртдан 11 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилган.

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45