Европа ва Марказий Осиёда яшовчи болаларнинг учдан икки қисми уйида зўравонлик билан тарбияланади. Учдан бир қисми эса жисмоний жазога тортилади. UNICEF томонидан 2025 йил 13 октябрда чиқарган янги ҳисоботига кўра, Марказий Осиё ва Европа мамлакатларидаги болаларнинг учдан икки қисми руҳий агрессияга юз тутади. Бундай ҳолат болаларга нисбатан зўравонликнинг энг кенг таралган тури ҳисобланади.