UNICEF: болаларга нисбатан зўравонлик глобал иқтисодга 7 триллион АҚШ доллар зарар келтирмоқда
Европа ва Марказий Осиёда яшовчи болаларнинг учдан икки қисми уйида зўравонлик билан тарбияланади. Учдан бир қисми эса жисмоний жазога тортилади. UNICEF томонидан 2025 йил 13 октябрда чиқарган янги ҳисоботига кўра, Марказий Осиё ва Европа мамлакатларидаги болаларнинг учдан икки қисми руҳий агрессияга юз тутади. Бундай ҳолат болаларга нисбатан зўравонликнинг энг кенг таралган тури ҳисобланади.
Жаҳон
14.10.2025, 12:02
Улашиш:

Ҳисоботда айтилишича, минтақада болаларнинг 30 фоиздан ортиғига уриш, чимчилаш ва дўппослаш каби жисмоний жазо қўлланилади. Маълумотлар мавжуд бўлган 15 мамлакат ва ҳудудлардаги болаларнинг 69 фоизигача бўлган қисми руҳий агрессия, жумладан таҳдид, камситиш ва оғзаки ҳақоратдан азият чекади.
“Зўравонлик Европа ва Марказий Осиёдаги ҳаддан ташқари кўп болаларнинг ҳаётига таъсир қилади, кўпинча бу уларни ҳимоялаши ва уларга ғамхўрлик кўрсатиши керак бўлганлар томонидан қилинади”, - деди УНИCЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Регина Де Доминичис.
Маълумотларга кўра, ота-оналарнинг 90 фоиздан ортиғи жисмоний жазо ва руҳий агрессияга ҳожат йўқ деб ҳисоблайди, бироқ кўп ота-оналар ҳали ҳам шундай тарбия усулларини қўллайди.
Ҳисоботда келтирилишича, жисмоний ёки психологик зўравонликка дучор бўлган болалар руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолардан азият чекади, мактабда қийинчиликларга дуч келади ҳамда тажовузкор хатти-ҳаракатларни намоён қилади. Мазкур оқибатлар балоғат ёшига ҳам давом этиши мумкин, бу эса келажакда оилалар ва жамоаларда зўравонлик эҳтимолини оширади ва олдини олиш мумкин бўлган авлодлараро зўравонликнинг аёвсиз айланишини давом эттиради.
Ҳозирда минтақадаги 55 мамлакат ва ҳудудларнинг 38 тасида жисмоний жазо барча шароитларда, жумладан уйда тақиқланган, бироқ қонунчилик ота-оналар ва болаларга ғамхўрлик қилувчиларга кўмак бериши, хусусан, ота-оналарни ўқитиш дастурлари ва оилани қўллаб-қувватлаш хизматлари орқали уларга ёрдам бериши керак.
Ҳисоботда, шунингдек, жинсий зўравонлик ва мактабда болаларга нисбатан зўравонликнинг тарқалиши таҳлил қилинади:
· Европа Иттифоқининг 19 та давлатидаги аёлларнинг 1 дан 14 фоизигача бўлган қисми 15 ёшдан олдин жинсий зўравонликка дучор бўлганликлари ҳақида хабар беришади, аммо ҳақиқий кўрсаткичлар эҳтимол бундан юқори бўлиши мумкин.
· Минтақадаги болаларнинг ўртача 11 фоизи мактабда зўравонликка учраганини, 15 фоизи кибер зўравонликка учраганини, 10 фоизи эса жисмоний жанжалларда қатнашганини қайд этган.
Шунингдек ҳисоботда келтирилишича, болаларга нисбатан зўравонликнинг глобал иқтисодга 7 триллион АҚШ доллар миқдорида зарар келтради, бу эса ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 8 фоизини ташкил этади.
Зўравонликдан омон қолган болаларга кўп тармоқли, мослаштирилган ёрдам билан таъминлайдиган Барнахус модели каби истиқболли моделлар мувофиқлаштирилган хизматлар болаларга зўравонликни енгиш ва адолатга эришишда қандай ёрдам беришини намойиш этади.
Ташкилот болаларга нисбатан зўравонликни камайтириш учун қуйдаги чораларни таклиф қилмоқда:
• Барча шароитларда жисмоний жазонинг барча шаклларини таъқиқлаш.
• Ижобий тартиб-интизомни тарғиб қилувчи ота-оналарни тарбиялаш дастурлари ва оилани қўллаб-қувватлаш хизматларига сармоя киритиш.
• Болаларнинг манфаатларини эътиборга оладиган адолатли судлов ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
• Тенгдошлар ва ўқитувчилар зўравонлигидан ҳоли бўлган хавфсиз ва инклюзив таълим муҳитини жорий этишни кенгайтириш.
• Зўравонлик ҳолатлари бўйича маълумотлар тўплаш ва прогрессни баҳолаш учун ахборот йиғиш ва мониторингга устувор аҳамият бериш.
• Ҳеч бир бола, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар, транзит жараёнида ёки васийликда бўлган болалар эътибордан четда қолмаслигини таъминлаш.
Болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвентсияга мувофиқ қонуний мажбурият ва 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибига мувофиқ глобал мажбуриятдир. Бироқ, минтақа бу мақсадга эришиш йўлида прогресс кузатилмаяпти.
Жаҳон
14.10.2025, 12:02
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Европа АҚШда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадими?
Жаҳон
21.01.2026, 11:22

Швеция ва Норвегияда ишчи кучига талаб ортиб бормоқда
Жаҳон
16.01.2026, 11:10

Энди Европага бориш янада осонлашади
Ўзбекистон
18.12.2025, 14:46

Ўзбекистонда иш ҳақи ўсиши Марказий Осиё мамлакатларидан ортда қолмоқда
Иқтисодиёт
25.08.2025, 11:00

Ўзбекистон иқтисодий ўсиш бўйича барча қўшниларидан ортда қолмоқда
Иқтисодиёт
07.08.2025, 10:07

Европада аномал иссиқ сабаб тўрт киши вафот этди
Жаҳон
03.07.2025, 14:21
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32
сўнгги янгиликлар

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон
07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32
