Ўзбекистон U-17 терма жамоасини бошқариб Осиё чемпионати ғолиби ва Қатардаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоани 1/8 финалга олиб чиққан Исломбек Исмоилов Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Маълумотга кўра, 33 ёшли мутахассис жамоадан кетган қирғизистонлик Виталий Левченко ўрнини эгаллади.