Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Amnesty International Ўзбекистон бўйича навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда сўз ва матбуот эркинлигидан тортиб, сиёсий репрессиялар, қийноқлар, мажбурий даволанишлар ва фуқаролик жамияти фаолларига босимгача бўлган кенг қамровли муаммолар ёритилган. Ҳисоботда ҳукуматнинг ислоҳотлар ваъдаларига қарамай, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳолати сезиларли даражада ёмонлашгани қайд этилади.