#мураббий

Расман: Исломбек Исмоилов — «Нефтчи»нинг бош мураббийи

Ўзбекистон U-17 терма жамоасини бошқариб Осиё чемпионати ғолиби ва Қатардаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоани 1/8 финалга олиб чиққан Исломбек Исмоилов Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Маълумотга кўра, 33 ёшли мутахассис жамоадан кетган қирғизистонлик Виталий Левченко ўрнини эгаллади.

Спорт

02.12.2025, 12:43

Темур Кападзе “Навбаҳор” бош мураббийи этиб тайинланди

“Навбаҳор” клуби расман Темур Кападзени бош мураббий сифатида эълон қилди. Клуб хабарига кўра, Кападзе раҳбарият билан барча масалаларни муҳокама қилиб, келгуси режалар бўйича тўлиқ келишувга эришган ва шартнома имзоланган. Шу кунларда Темур Кападзе Индонезия терма жамоасига бош мураббий бўлади деган миш-мишлар ҳам тарқалганди. Бироқ у “Навбаҳор” билан келишувга эришиб, Наманган клубида иш бошлади.

Спорт

01.12.2025, 16:20