Тошкентда жорий этилган пулли парковка тизими атрофида мунозаралар давом этар экан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда бир қатор таклифларни илгари сурди. Яъни, тарифларни белгилашда аҳолининг реал даромадлари ва ижтимоий эҳтиёжлари ҳисобга олиниши, йиғилаётган маблағлар қаерга сарфланиши ҳақида тўлиқ очиқ маълумот тақдим этилиши шарт.