updated: 22.03.2026, 15:45

Тошкентда тунда бепул паркинг жорий этилади: кимлар фойдалана олади?

2026 йил 1 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрида резидентлар учун янги автотураргоҳ (парковка) тартиби кучга киради.

Улашиш:

Тошкентда тунда бепул паркинг жорий этилади: кимлар фойдалана олади?

Унга кўра, пуллик паркинглар яқинида яшовчи аҳоли тунда автомобилларини бепул қолдириш имкониятига эга бўлади.

Янги тартиб 16 октябрда қабул қилинган ҳоким қарорига киритилган ўзгартиришлар асосида тасдиқланган бўлиб, у аҳолининг уйи яқинидаги пуллик автотураргоҳлардан фойдаланиш қоидаларини белгилаб беради.

Кимлар учун тунда бепул?

Резидент сифатида тан олинадиган жисмоний шахслар қуйидагилар ҳисобланади:

  • пуллик автотураргоҳ жойлашган кўчада ёки унга туташ ҳудудда яшовчилар;
  • мазкур манзилда уй-жойга эгалик ҳуқуқи ёки улушига эга бўлган шахслар;
  • автомобилдан фойдаланувчи фуқаролар.

Ушбу тоифадаги аҳоли резидентлик автотураргоҳ рухсатномасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Тунда бепул, кундузи — имтиёзли

Резидентлик рухсатномаси расмийлаштирилган автомобиль:

  • 20:00 дан 08:00 гача — бепул;
  • қолган вақтда — пуллик асосда, бироқ резидентлик имтиёзи билан жойлаштирилиши мумкин.

Муҳим: ушбу имтиёзлар юк автомобиллари ҳамда ногиронлар учун мўлжалланган махсус парковкаларга татбиқ этилмайди.

Резидентлик рухсатномаси нима?

Резидентлик рухсатномаси — бу “Электрон ҳукумат” тизими орқали шаҳар реестрига киритиладиган электрон ёзув ҳисобланади.

Рухсатнома фақат битта автомобиль учун берилади. У:

  • резидентнинг ўзига тегишли бўлиши,
  • ёки Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахс номида бўлиши мумкин.

Бир манзил учун иккитадан ортиқ резидентлик рухсатномаси расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Тўлов миқдори

  • йиллик резидентлик тўлови — 1 БРВ (412 минг сўм);
  • тўлов йилда бир марта амалга оширилади;
  • рухсатнома 12 ой давомида амал қилади.

Узайтириш тартиби

Агар рухсатномани узайтириш учун ариза:

  • муддат тугашидан 2 ойдан олдин эмас,
  • ва камида 6 иш куни олдин топширилса,

янги рухсатнома эскисининг муддати тугаши билан автоматик равишда кучга киради.

Шунингдек, 14 кундан ошмаган ҳолда тўланган даврни автоматик узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Янги тартиб 2026 йил 1 февралдан амалга киритилади.

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45