Жорий йилнинг 21-23 апрель кунлари Қозоғистон республикаси Бош вазири ўринбосари, миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин Афғонистон пойтахти Кобулга расмий ташрифини амалга ошириб, муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар билан учрашди. Ушбу расмий ташриф икки мамлакат учун муҳим ўрин тутувчи умумий қиймати 140 миллион АҚШ долларлик бўлган 20 га яқин шартномалар имзоланиши билан якунланди.