Ўзбекистонда эндиликда қамоққа олинган шахслар тергов ҳибсхонасига (СИЗО) жойлаштирилишидан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтади. Бу янги тартиб тергов жараёнида қийноқ ва бошқа инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.