Ўзбекистонда тергов ҳибсхоналарига жойлаштирилаётган шахслар учун мажбурий тиббий кўрик жорий қилинди

Ўзбекистонда эндиликда қамоққа олинган шахслар тергов ҳибсхонасига (СИЗО) жойлаштирилишидан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтади. Бу янги тартиб тергов жараёнида қийноқ ва бошқа инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Тегишли ўзгартиришлар "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисидаги"ги қонунга киритилган. Ушбу қонун 21 январь куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 18 мартда Сенат томонидан маъқулланган ва 26 июнь куни Президент томонидан имзоланган. Қонун 27 сентябрдан кучга киради.

 

Янги 27(1)-моддага кўра, шахс тергов ҳибсхонасига қабул қилинганидан кейин икки соат ичида тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт. Кўрик ҳибсга олинган шахс билан бир хил жинсдаги тиббиёт ходими томонидан амалга оширилади. Агар шахс рози бўлса, кўрикда унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.

 

Тиббий кўрик натижаларига асосан белгиланган шаклдаги тиббий хулоса расмийлаштирилади. Агар тан жароҳати, яра ёки бошқа шикастлар аниқланса, улар албатта ҳужжатлаштирилади, бу ҳақдаги маълумот ҳибсга олинган шахсга етказилади ва зудлик билан прокурорга тақдим этилади.

 

Шунингдек, бу каби тиббий кўрик шахс бошқа жойга олиб борилгач ёки тергов ҳаракатларидан сўнг тергов ҳибсхонасига қайтарилганида ҳам амалга оширилади.

сўнгги янгиликлар

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун махсус рейслар йўлга қўйилади

Умра сафарига кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида махсус репатриация рейслари ташкил этилади.

Ўзбекистон

02.03.2026, 08:27

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Тахминий маълумотларга кўра, инсоният тарихида 12 мингдан ортиқ уруш бўлган ва уларнинг барчасини инсонлар бошлаб, давом эттирган.

Фан-технология

28.02.2026, 13:12

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди

28 феврал, шанба куни эрталаб Исроил Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиёт бошлади.

Жаҳон

28.02.2026, 12:40

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

ЙҲҚни бузганлик бўйича жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилади

Эндиликда ушбу жараён тўлиқ рақамли форматга ўтказилади.

Ўзбекистон

28.02.2026, 09:44

10-синф ўқувчиси BMWда уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳатлари олган йўл-патруль хизмати инспектори вафот этди.

Ўзбекистон

27.02.2026, 18:25

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди

Tўқнашувлар олти вилоятни қамраб олган. Томонлар артиллерия ва пулемётлардан фойдаланмоқда, қуруқликдаги бўлинмалар эса бир-бирининг ҳудудига киргани айтилмоқда.

Жаҳон

27.02.2026, 15:35

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди

Россиянинг Челябинск вилоятида -20 даража совуқда музлаб қолган, Додобоня лақабли уйсиз итни адёл билан ўраб қўйган пица етказиб берувчи курьер ишдан бўшатилди.

Жаҳон

27.02.2026, 12:34