«Толибон» ҳаракати Молия вазирлиги 22 ноябр куни Афғонистонда Жаҳон банки қайта очилгани ва унинг фаолияти тикланганини маълум қилди. Афғонистон Ислом Республикаси қулаганидан ва ҳукумат «Толибон» қўлига ўтганидан кейин Жаҳон банки мамлакатдаги фаолият шаклини ўзгартирган. Шу вақтдан бери у «Толибон» назоратидаги давлат идоралари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилмаётган эди.