Пойтахтда «Файзобод ГАИ» номи билан танилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими замонавий диагностика марказига айлантирилди. Марказда нафақат машиналарга давлат рақами ва «техпаспорт» берилади, балки автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилиб, махсус стикерлар тақдим этилади. Бу ҳақида Kun.uz маълумот бермоқда.