Энди автомобиллар «қизил», «сариқ», «яшил» стикерлар орқали экологик тоифаларга ажратилади

Пойтахтда «Файзобод ГАИ» номи билан танилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими замонавий диагностика марказига айлантирилди. Марказда нафақат машиналарга давлат рақами ва «техпаспорт» берилади, балки автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилиб, махсус стикерлар тақдим этилади. Бу ҳақида Kun.uz маълумот бермоқда.

Улашиш:

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳри Миробод тумани «Файзиобод» маҳалласида жойлашган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими замонавий диагностика марказига айлантирилди.

Марказда давлат рақам белгиси ва техпаспорт бериш жараёни анча соддалаштирилган. Илгар бу жараёнлар учун 2-3 соат кетган бўлса, ҳозирда бу ишлар учун тахминан 15 дақиқа етади.

Марказда нафақат машиналарга давлат рақами ва «техпаспорт» берилади, балки эндиликда автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилади.

Экологик текширув натижасидан келиб чиқиб «қизил» (жуда ёмон), «сариқ» (ўртача) ёки «яшил» (экологик тоза) ёрлиқ (стикер) машинанинг олд ойнасига ёпиштирилади.

Айтилишича, ҳозирги экологик вазиятдан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳудуди бир нечта экологик зоналарга ажратилиши кутилмоқда. Яъни транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига кўра (стикер рангига қараб) айрим экологик зоналарга кириши чекланади.

Агар бу зоналарга қизил ёки сариқ стикерли машиналар кирса нима бўлади?

Тартибга амал қилиш автоматлаштирилган камералар орқали назорат қилинади ва қоидани бузганларга жарима ёзилади. Тушган жарималар эса ўша ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашга сарфланади.

Марказ фаолиятини ташкил этишда Германия, Белгия, Франция каби ривожланган мамлакатлар шаҳарларининг экологик муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги илғор тажриба инобатга олинган.

Келгусида республика бўйлаб 84 та рўйхатга олиш-диагностика марказларини ҳамда ЙҲХХнинг 216 та ҳудудий туман бўлинмаларини машиналарни экологик диагностика қиладиган замонавий ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда, дейилади хабарда.

мавзуга оид янгиликлар

Экологик стикерни онлайн тартибда расмийлаштириш мумкин

Ўзбекистонда экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситалари учун экологик стикерни онлайн тартибда олиш имконияти яратилди. 

Ўзбекистон

09.01.2026, 08:24

«Экостикер» тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда 2026 йилдан бошлаб «экологик ҳудуд»га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилади, деган мазмундаги нотўғри хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон

26.12.2025, 10:13

Экостикер талабини бузган ҳайдовчилар қачон жаримага тортилади?

Экостикер рангига мос келмайдиган ҳудудларга кирган транспорт воситалари учун жарималар 2028 йилдан бошлаб қўлланилади.

Ўзбекистон

23.12.2025, 15:40

Эко-стикерлар учун қанча миқдорда тўлов қилинади?

Транспорт воситаларини экологик тоифа ва синфларга ажратиш ҳамда шу асосда эко-стикерлар бериш тартиби белгиланди. 

Ўзбекистон

20.12.2025, 10:22

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?

Экологик назоратни кучайтириш ва шаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида эко-стикер тизими жорий этилмоқда. Қизил тоифага кирувчи автомобиллар айрим марказий ҳудудларга умуман киритилмайди, сариқ тоифадаги транспорт воситалари учун экологик ҳолатдан келиб чиқиб қисман чекловлар жорий этилади. Яшил тоифадаги автомобиллар эса белгиланган ҳудудларда эркин ҳаракатланиши мумкин.

Ўзбекистон

05.12.2025, 17:01

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01