Сўнгра Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) бўйича қўзғатилган жиноят ишлари йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилади. Хусусан, маълумотларга кўра, 2022 йилда 19 марта, 2023 йилда 68 марта, 2024 йилда 112 марта ва 2025 йилда 139 марта ушбу модда бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Узоқдан изланган "бахт"» ҳужжатли фильмида маълум қилинди.