Декабр 2025

Хориждан автомобиль олиб келиш: 2025 йилда харажатлар ва қоидалар

 2025 йилда хориждан электромобиль олиб келиш энг қулай вариантлардан бири бўлди. Улардан аксиз солиғи олинмайди, утилизация йиғими паст, айрим ҳолларда божхона божи ҳам имтиёзли бўлади.  

Иқтисодиёт

21.12.2025, 10:10

Қурилиш вазири: 2018 йилдан бери 38 минг хоналик кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган

 Айрим объектлар ер ажратиш ва ҳоким қарориcиз, бошқалари архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ёки давлат экспертизасидан ўтказилмасдан қурилган. 

Ўзбекистон

18.12.2025, 12:47

Навоийда 10 нафар ички ишлар ходими лавозимидан четлатилди

2025 йилнинг 10 ойи мобайнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 93 та турли салбий ҳолат аниқланган. Мазкур ҳолатлар натижасида 10 нафар ходим тизимдан четлатилган. Бунга ходимларнинг нопоклиги, билимсизлиги ва фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлгани сабаб бўлган.

Ўзбекистон

17.12.2025, 12:19

Австралия қаҳрамонига 2,3 млн доллар ёрдам йиғилди

Сал аввал аҳоли орасида юз берган отишма пайтида жангарини қуролсизлантирган Аҳмад ал Аҳмад Австралияда қаҳрамон сифатида эътироф этилди. Ҳозирда шифохонада даволанаётган фуқарони қўллаб-қувватлаш учун жамоатчилик томонидан 2,3 миллион АҚШ долларидан ортиқ хайрия маблағи тўпланди.

Жаҳон

17.12.2025, 10:34

Аи-80 бензинидан воз кечилди. Аи-92 ёқилғисини етказиб бероламизми?

 Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқариш 2024 йил 1 сентябрдан тўхтатилган, 1 декабрдан эса сотувдан чиқарилган. Ушбу марканинг ўрнини қоплаш учун юқори октанли бензин ишлаб чиқариш кўпайтирилган.

Иқтисодиёт

16.12.2025, 15:43

Камбағал оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун ваучерлар ажратилади

Мазкур ёрдам камбағал оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни харид қилиш учун ажратилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳар чоракда бир марта БҲМнинг 1 баравари, кийим-кечак ва бошқа зарур товарлар учун эса йилда икки марта БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистон

15.12.2025, 16:11

Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам берилади

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаши натижасида 29 киши жароҳат олган, улардан 3 нафари ҳалок бўлган эди.

Ўзбекистон

04.12.2025, 14:38

Тандирларни бузган Шахрихон туман ҳокимига ҳайфсан берилди

Экологик барқарорликни таъминлаш бўйича рейдлар давомида туман ҳокими кўрсатмасига асосан умумий овқатланиш объектларидаги тандирларга зарар етказилгани ҳақидаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ўзбекистон

03.12.2025, 21:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →