Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган. Aслида нима бўлган?
Жаҳон
02.11.2026, 11:04
Улашиш:

Жайпур шаҳрида яшовчи 22 ёшли муҳандис дўстларидан олган қарзини қайтариш учун оиласини алдашга уринди. У сунъий интеллект ёрдамида ўзини гаровда ва шифохонада акс эттирувчи сохта тасвирлар тайёрлаб, яқинларидан товон пули талаб қилган.
Ҳиндистоннинг Ражастан штати Жайпур шаҳрида 22 ёшли муҳандис Дипак Мали ўзининг ўғирлангани ҳақида ёлғон хабар тарқатиб, оиласидан пул ундиришга уринган. У воқеани ишонарли кўрсатиш учун сунъий интеллект (AI) ёрдамида сохта фото ва видеолар яратган.

The Times of India нашрининг полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, йигит қариндошларига юборган тасвирларда ўзини гаровда ушлаб турилган, қийноққа солинган ва шифохонага ётқизилган ҳолатда кўрсатган. Шунингдек, у гўёки ўғирлаб кетганлар товон пули тўланмагунча уни озод қилмаслигини айтган.
Саккизта шаҳарда қидирув олиб борилган
Йигитнинг қариндошлари унинг ўғирлаб кетилгани ҳақида полицияга мурожаат қилган. Шундан сўнг Жайпур шаҳридаги Бханкрота полиция бўлими ходимлари тергов бошлаган.
Полиция маълумотларига кўра, терговчилар унинг ҳаракат йўналишини аниқлаш учун саккизта шаҳардаги видеокузатув камераларини текширган. Жайпур, Матхура, Ужайн, Деҳли, Ҳалдвани, Найнитал, Ҳаридвар ва Ришикеш шаҳарларидаги қарийб 200 та камера ёзуви ўрганилган.
Қидирув натижасида Дипак Ришикеш шаҳридаги Лакшман Жула кўприги яқинидан топилган. Полиция унинг телефони ва WhatsApp ёзишмаларини текширгач, ўғирланиш ҳақидаги воқеа тўлиқ сохталаштирилганини аниқлаган.
Қарзини қайтариш учун ёлғон режа тузган
Тергов давомида йигитнинг бу ҳаракатига сабаб бўлган молиявий муаммо ҳам аниқланган. Полиция маълумотига кўра, Дипак шахсий харажатлари ва кўнгилхушлиги учун дўстларидан қарз олган, бироқ уни қайтара олмаган.
Шундан сўнг у қарзларини ёпиш учун оиласидан пул олиш режасини тузган. Йигит сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган сохта фото ва видеолар орқали ўзининг ўғирланганига яқинларини ишонтиришга уринган.
The Times of India нашрига Бханкрота полиция бўлими бошлиғи Дипак Тяги маълум қилишича, йигит дастлаб танасига шприц санчилаётгандек ва оғриқдан қийналаётгандек кўринадиган сохта видео яратган. Кейинчалик шу каби бошқа тасвир ва видеоларни ҳам тайёрлаб, қариндошларига юборган.
Полиция текшируви натижасида йигитнинг ўғирланиши ҳақидаги хабар ёлғон экани аниқланган.
Жаҳон
02.11.2026, 11:04
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

AI инсониятни 2030 йилгача йўқ қилиши мумкинми?
Фан-технология
10.09.2026, 10:30

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта
Жаҳон
08.09.2026, 16:09

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
