Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.
Жаҳон
31.10.2026, 12:13
Улашиш:

Яқин қариндошлари камлиги сабаб тўйи бўш ўтишидан хавотирланган 24 ёшли йигит ижтимоий тармоқ орқали нотаниш одамларни базмга таклиф қилди. Унинг чақириғига Хитойнинг турли ҳудудларидан минглаб одамлар жавоб берди.

Хитойнинг Юннан провинсияси Чжаотун шаҳри Йилианг уездида яшовчи 24 ёшли Сю Ченгхун 31 октябр куни турмуш қурди. У тўйига қариндошлари ва дўстлари камлиги сабабли интернет фойдаланувчиларини таклиф қилган. Натижада мамлакатнинг турли ҳудудларидан минглаб одамлар унинг тўйига боришга қарор қилди.
Йигит 25 октябр куни Доуйин ижтимоий тармоғида видеомурожаат эълон қилиб, 31 октябрда бўладиган тўйига келишни сўраган. У дастлаб 10–20 киши келиб, тўй дастурхонидаги бўш жойларни тўлдирса кифоя, деб ўйлаган.
Сю уч ёшида отасидан айрилган. Икки йилдан сўнг онаси бошқа турмуш қурган ва у акаси билан бувисининг қўлида қолган. Бувиси ҳам икки йил ўтиб вафот этганидан кейин ака-ука қариндошлари кўмагида улғайган. Сю мактабни ташлаб, турли жойларда меҳнат қилиб пул топган.
У уч йилдан бери севишиб юрган қизига уйланиш учун 160 минг юандан ортиқ маблағ йиғган. Бироқ тўйга яқинлашганида, икки томоннинг қариндошлари жами икки-учта столни ҳам тўлдира олмаслиги маълум бўлган.

Интернетдаги таклиф тез тарқалди. 27 октябрга келиб, йигитнинг уйига қарийб 200 киши ташриф буюрган. 28 октябр куни эса Хитойнинг турли ҳудудларидан келган меҳмонлар сони 2–3 минг нафарга етгани хабар қилинди.
Меҳмонлар қуруқ қўл билан келмади: улар музлаткич, иситиш печи, стуллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳатто бутун бошли чўчқа олиб келган. Айримлар ошпазларни ҳам таклиф қилиб, тўй таомини тайёрлашга ёрдам берган.
Меҳмонлар сони кутилганидан анча ошиб кетгани сабабли дастлабки тўй жойи ўзгартирилди. Маҳаллий ҳукумат тадбирни Луован Мяо қишлоғидаги кўчириш манзилгоҳи майдонида ўтказишга кўмаклашди. Шунингдек, транспорт ҳаракатини тартибга солиш, жамоат хавфсизлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.
30 октябр куни Хитойнинг Kankan News нашри тадбир жойида қарийб 20 минг киши бўлганини хабар қилди. 31 октябрь куни эса тўй дастурхонини тайёрлаш учун Хитойнинг турли ҳудудларидан келган ошпазлар иш олиб борди. Меҳмонлар олиб келган товуқ, мол ва қўй гўштлари ҳам тўй таомларини тайёрлашга йўналтирилди.
Шу тариқа, дастлаб бир неча ўн кишини таклиф қилишни режалаштирган йигитнинг тўйи минглаб нотаниш инсонлар иштирокидаги катта тадбирга айланди.
Жаҳон
31.10.2026, 12:13
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади
Жаҳон
30.09.2026, 12:18

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Фан-технология
29.09.2026, 16:13

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
