updated: 22.03.2026, 19:24

28 февраль куни ноёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўламиз

2026 йил 28 феврал куни Қуёш уфққа ботгандан сўнг осмонда ноёб манзара — 6 та сайёра иштирокидаги сайёралар парадини кузатиш мумкин бўлади. Ушбу ҳодиса 18-20 йилда бир марта содир бўлади. 

Улашиш:

28 февраль куни ноёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўламиз

Бу ҳақда Фанлар академияси маълум қилди. Сайёралар паради бу ноёб астрономик ҳодисалардан бири бўлиб, бунда 2 ва ундан ортиқ сайёралар бир тўғри чизиқда ёки бир-бирига яқин бурчак масофада жойлашади. Сайёралар парадини икки гуруҳга бўлиш мумкин. 

Биринчи гуруҳ кичик сайёралар паради деб аталади ва унда 4 тагача сайёралар қатнашади. Кичик сайёралар паради бир йилда бир марта содир бўлиши мумкин.

Иккинчи гуруҳ эса катта сайёралар паради деб аталади, бунда 5 та ёки ундан ортиқ сайёралар бир-бирига яқин бурчак масофага келишади.

Ушбу ҳодиса 18-20 йилда бир марта содир бўлади. Унда Меркурий, Венера, Нептун, Сатурн, Уран ва Юпитер сайёралари иштирок этади.

Бундан ташқари Қуёш тизимидаги 8 та сайёра иштирокидаги парад ҳам бўлиши мумкин, бу ноёб астрономик ҳодиса 170 йилда бир марта содир бўлади.

Ушбу сайёралар парадида сайёралар осмон соҳасининг чорак қисмини эгаллайди ва парадда иштирок этадиган сайёраларни осмоннинг жанубий-ғарбий қисмидан топишингиз мумкин.

Парадда иштирок этадиган сайёрлардан фақат 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин, холос. Булар –Меркурий, Венера, Сатурн ва Юпитер.

Нептун ва Уран сайёралари эса жуда хира бўлганлиги сабабли уларни кўриш учун махсус оптик ускуналар (телескоп ёки бинокль) керак бўлади.

Меркурий ва Венера Қуёшга жуда яқин бўлганлиги сабабли улар парад вақтида уфққа жуда яқин бўлади, бу эса уларни осмонда кўриш имкониятини камайтиради.

Сайёралар паради вақтида сайёраларнинг Ер ва Қуёшга нисбатан Қуёш тизимидаги вазияти қуйидаги расмда келтирилган.

Расмда Марс сайёраси Ердан қаралганда Қуёшдан аввал уфққа ботиб кетишини тушуниш қийин эмас. Шу сабабли Марс сайёраси бу сафар парадда иштирок этмайди.

Айрим инсонлар бу каби астрономик ҳодисаларни ёки бошқа осмон жисмларини инсон тақдири ва келажаги билан боғлашга, турли фаразларга асосланиб башоратлар қилишга уринадилар. Бироқ илмий нуқтаи назардан қараганда, ҳар қандай астрономик ҳодиса, жумладан, сайёралар паради ҳам инсон ҳаёти, тақдири ёки келажагига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ва улар билан боғлиқ эмас. 

Шу сабабли сайёралар парадини турли тахмин ва хурофотларга боғламасдан, уни илмий жиҳатдан англаб, осмон гўзаллигидан завқ олиб кузатиш мақсадга мувофиқ.

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45