Анора Содиқова ва Мирсаид Хайдаров ўртасидаги баҳс давом этмоқда
Журналист Анора Содиқова Facebook саҳифасида Мирсаид Хайдаров суд ажримини ҳанузгача бажармаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон
12.01.2026, 17:17
Улашиш:

Унинг таъкидлашича, суд қарорларига мувофиқ, Мирсаид Хайдаров журналистлар ва уни ҳақорат қилган деб топилган постларни ўчириши ҳамда очиқ Facebook саҳифасида узр сўраши лозим бўлган. Бироқ мазкур талаблар бажарилмагани айтилган.

Шу билан бирга, Анора Содиқова Мирсаид Хайдаровнинг Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритгани ҳақида расмий манбалар мавжудлигини билдириб, суд жараёнида ишлатилган айрим сўзлар ҳақоратли экани экспертиза орқали аниқланганини қайд этди.
Ушбу баёнотларга жавобан Мирсаид Хайдаров ижтимоий тармоқларда бир қатор изоҳлар қолдирди. У ўзини Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлим бошлиғи сифатида кўрсатиш нотўғри эканини таъкидлаб, бу маълумотни ёлғон дея баҳолади. Шунингдек, у экспертиза хулосасида аниқ адресат кўрсатилмагани қайд этилганини билдириб, жамоатчиликни чалғитмасликка чақирди.
Анора Содиқова эса бунга жавобан, Мирсаид Хайдаров мазкур маълумотларни шахсан ўзи суд жараёнида айтганини таъкидлади. Баҳс давомида Хайдаров журналистларни фактларни текширмасликда айблаб, профессионал журналистика талабларига риоя этилмаётганини билдирди.

Мазкур муҳокамага ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам қўшилди. Хусусан, Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий сайтида Мирсаид Хайдаров ҳақида тегишли маълумотлар жойлаштирилганини билдириб, «агар ҳокимиятга алоқангиз йўқ бўлса, бу ҳақда расмийларга ҳам айтинг», дея изоҳ қолдирди.
Айни пайтда суд ажрими ижроси қай даражада таъминланаётгани ва Мирсаид Хайдаровнинг расмий лавозими юзасидан масъул идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган.
Ўзбекистон
12.01.2026, 17:17
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

