Бразилиялик футболчи Родриго узоқ муддатли жароҳат олди

Бразилиялик вингер Родриго оғир жароҳат сабаб узоқ муддат майдондан четда қолиши мумкин.

Rodrygo

https://www.facebook.com/groups/217768654665271/posts/735683416207123/

«Реал Мадрид» вингери Ла Лиганинг 26-турида «Хетафе»га қарши учрашувда (0:1) захирадан ўйиннинг 55-дақиқасида майдонга туширилган эди. Бироз вақт ўтиб у оғриқ ҳис қилиб майдонга йиқилди, аммо шунга қарамай учрашувни охиригача давом эттирди.

 

Кейинчалик «Реал Мадрид» тиббий штаби ўтказган текширувлар натижасида Родригонинг тиззасидаги хочсимон пайи узилгани маълум бўлди. Афсуски, у камида 6 ойдан 10 ойгача бўлган муддат давомида майдонга қайта олмаслиги айтилмоқда.

 

 

Катта эҳтимол билан у Бразилия терма жамоасига жаҳон чемпионатида ёрдам бера олмаслиги мумкин. Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичида Бразилия Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

 

 

Футболчига соғлиқ тилаб қоламиз ва унинг тез орада яна яшил майдонга қайтишини кутамиз.

сўнгги янгиликлар

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2026 йил учун камбағаллик чегараси сифатида қўлланиладиган минимал истеъмол харажатлари 715 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 11:20

Йўл-транспорт ҳодисалари: дунё ва Ўзбекистондаги вазият

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 1,1 миллиондан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлади, қарийб 30 миллион киши жароҳат олади.

Ўзбекистон

06.03.2026, 09:24

Хосилбек Эшназаров оиласига пойтахтдан 3 хонали квартира топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровнинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира топширилди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 07:38

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун

1972 йилги Мюнхен Олимпия ўйинлари спорт тарихидаги энг фожеали саҳифалардан бири ҳисобланади.

Спорт

05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11