updated: 22.03.2026, 18:47

Бухорода қотил она иккинчи фарзандини ҳам ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида аёл уч ёшли фарзандини уриб ўлдиргани тасвирланган видео тарқалди. Бу ҳақда "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастурида маълум қилинди.

Улашиш:

Buxoroda qotil ona ikkinchi farzandini ham oʻldirdi

Buxoroda qotil ona ikkinchi farzandini ham oʻldirdi

Унда қайд этилишича, асли сурхондарёлик бўлган, бугунги кунда Бухоро шаҳри "Гулшан" маҳалласида истиқомат қилиб келаётган аёл 2021 йилда туғилган фарзандини кўкрак, юз ва бош қисмига уриб, ўлдирган. Аниқланишича, мазкур жиноятни содир этган фуқаро олдин ҳам фарзандини ўлдириб, қамалиб чиққан. 

"Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғини раисига кўра, аёл ўзининг олдин содир этган қилмиши учун пушаймондек тутган. Бундан ташқари, унда ҳеч қандай агрессивлик сезилмаган.

"Аёл бизнинг доимий назоратимизда бўлган. Маҳаллага бир неча марта чақирилган. У билан маҳалламизда ишлайдиган ходимлар мулоқотда бўлиб турган. Боласи навбатсиз тарзда тумандаги 25-боғчага қўйилган. Август ойидан бошлаб, ўзининг аризасига биноан бола нафақасини ҳам олишни бошлаган. У билан гаплашганимизда ўзини доим хотиржам тутган. Унда агрессив ҳолатлар кузатилмаган. Биринчи қилган хатосидан хулоса қилган деб биз уни ҳаётга қайтишига ёрдам қилганмиз", дейди маҳалла оқсоқоли.

Шунингдек, боласини ўлдиргани айтилаётган аёлнинг яшаш жойидаги қўшниларининг билдиришича, у уйидан чиқмаган. Одамлар билан кам мулоқот қилган. Ҳатто қўшнилари орасида уни кўрмаганлар ҳам бор.

"Шу жойда истиқомат қиламан, болалар майдончасига ҳар кун оналар фарзандларини олиб чиқиб, ўйнатишади. Лекин мен у аёлни бирор марта кўрмаганман. Бошқа қўшниларимдан сўрасам ўзи бу аёл кўчага кам чиқишини айтишди", дейди қўшни аёллардан бири.

Фуқаро яшаш хонадонинг қаршисидаги уйда турувчи қўшнининг фикрига кўра, аёл у билан бир неча бор суҳбатлашишга уринган, бироқ фуқаро эшигини очмаганлиги учун гаплашолмаган.

"Нега бу аёл доим одамлардан қочади, дея у билан самимий гаплашишга ҳаракат қилиб кўрганман. Уйига бир неча марта овқат олиб чиқдим, аммо эшикни очмагани боис у билан гаплашолмадим. Бақириб боласини уришганда мен болани мактаб ёшида деб ўйлаганман. Чунки у фарзандини сумканг қани, нега кийимингни кир қилдинг дея койирди", дейди нафақа ёшидаги аёл.

Шунингдек, у гапида давом этаркан, аёлни руҳий носоғломликда айблай олмаслигига ҳам тўхталган.

"Аёлнинг руҳий ҳолатини ёмон дейолмайман. Чунки уйидан ортиқча гап-сўз чиқмаган, бироқ ўта қаттиққўл, меҳрсиз она эди. Ижтимоий тармоқларда болани кўрганимда ҳайратландим. Сабаби бола ҳали уч ёшга ҳам тўлмаган экан", дейди қўшниси.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг PARADIGMA.UZ'га берган маълумотига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →