updated: 22.03.2026, 17:19

Ўзбекистонда барча мактаб битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади

Энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тили — ўзбек тилидан имтиҳон топширади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистонда барча мактаб битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади

PARADIGMA.uz

Унга кўра, мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланган. 

Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. 

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси: 

— Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
— Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) – ёзма;
— Математика фанидан – ёзма;
— Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
— Жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади. 

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси: 

— Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма; 
— Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) – ёзма; 
— Математика (Асосий) / Математика (Чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма; 
— Тарих фанидан – ёзма; 

Ўқувчининг танлови бўйича: 

— Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан – ёзма; 
— Чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади. 

Шунингдек, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланган.

мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

Истанбулда Ўзбекистоннинг хориждаги илк мактаби қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Истанбулнинг Бекиркёй туманида ўзбек мактаби қурилишини бошлаб бердилар.

Ўзбекистон

30.01.2026, 10:29

9 ёшли болага жароҳат етказган ўсмирнинг онаси жаримага тортилди

Бектемир туманида 9-синф ўқувчиси 3-синф ўқувчисига тан жароҳати етказгани ҳақидаги ҳолат бўйича ўсмирнинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Ўзбекистон

15.10.2025, 10:31

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари очилади

ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилади.

Таълим

02.10.2025, 11:52

B2 сертификати йўқ инглиз тили ўқитувчилари йил охиригача ишлайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 15 сентябрдаги буйруғига кўра, хорижий тил ўқитувчилари учун талаб этиладиган B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган педагоглар 2025 йил якунига қадар ишлашда давом этиши мумкин.

Таълим

25.09.2025, 17:08

Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Учтепа туманидаги 62-мактаб директори 1-синф ўқувчилари олдида мактабнинг аёл ўқитувчиларини ҳақорат қилаётгани акс этган.

Таълим

12.09.2025, 09:03

сўнгги янгиликлар

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00