Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Атом бомбаси яралиш тарихи

Охирги жаҳон уруши атом қуроли яратилишига туртки бўлди ва айнан шу қурол иккинчи жаҳон урушига якун ясади. Бироқ натижада инсоният қўлида мислсиз вайронкор куч пайдо бўлди.

 

Атом қуролининг илмий пойдевори

Атом ҳақидаги ғоя илдизи қадимга бориб тақалади. Милоддан аввалги V асрда юнон файласуфи Демокрит модда атомлардан ташкил топганини таъкидлаган.

XIX аср бошларида инглиз кимёгари Жон Далтон атом назариясини илмий шаклда баён қилди. Кейинчалик 1897 йилда Жозеф Томсон электронни кашф этиб, атом бўлинмас эмаслигини исботлади.

1911 йилда Эрнест Резерфорд атом ядроси мавжудлигини аниқлади. Шу билан бир вақтда радиоактивлик ҳам ўрганилди:

  • Анри Беккерель — радиоактивликни кашф қилди
  • Мария Кюри ва Пьер Кюри — радий ва полонийни аниқлади

1938 йилда Отто Ҳан уран ядроси бўлинишини кашф қилди. Бу жараён — ядро бўлиниши — улкан энергия ажралиб чиқишини кўрсатди.

Бу ерда Алберт Эйнштейннинг машҳур E = mc² формуласи ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. У модданинг кичик қисми ҳам улкан энергияга айланишини назарий жиҳатдан асослаб берди.

 

“Manhattan” лойиҳаси

1939 йилда Алберт Эйнштейн АҚШ президенти Франклин Рузвелтга хат ёзиб, Германия атом қуроли устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Шундан сўнг 1942 йилда махфий “Manhattan” лойиҳаси бошланди. Лойиҳани Роберт Оппенгеймер бошқарди.

1945 йил 16 июль куни Ню-Мексикода илк атом синови — “Trinity” амалга оширилди. “Gadget” деб номланган бомба портлатилди ва:

  • улкан ёруғлик чақнаши
  • кучли иссиқлик тўлқини
  • зарба тўлқини кузатилди. Портлаш тахминан 20 килотон энергияга тенг эди.

Оппенгеймер кейинчалик: “Энди мен дунёни вайрон қилувчи ўлимга айландим” деган.

 

Хиросима ва Нагасаки

1945 йил 6 август куни АҚШ Хиросима шаҳрига “Little Boy” атом бомбасини ташлади:

  • 70 000 киши дарҳол ҳалок бўлди
  • йил охиригача 130 000 дан зиёд қурбон

9 август куни Нагасаки шаҳрига “Fat Man” бомбаси ташланди:

  • 40 000 киши дарҳол ҳалок
  • кейинчалик яна ўн минглаб одам вафот этди

Бу воқеалардан сўнг 1945 йил 2 сентябрда Япония таслим бўлди.

 

Нега Германия атом бомбасини ярата олмади?

Германияда кучли илмий база бўлганига қарамасдан, улар муваффақиятга эриша олмади. Сабаблар:

  • олимларнинг мамлакатни тарк этиши
  • нотўғри ҳисоб-китоблар
  • техник қийинчиликлар

Физик Вернер Гейзенберг эса буни ахлоқий қарор билан изоҳлаган.

Атом бомбаси инсоният тарихида янги даврни бошлаб берди. Илм-фан тараққиёти инсонга беқиёс имкониятлар берди, аммо бу имкониятлар вайронкор кучга ҳам айланиши мумкинлигини кўрсатди.

Ядро қуроли — инсон яратган энг даҳшатли қуроллардан бири бўлиб, у келажак урушларининг қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини англатади.

Муаллиф: Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →