updated: 22.03.2026, 19:25

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Улашиш:

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Йирик технологик компаниялар мактабларда сунъий интеллект (AI) жорий этишни кенгайтирмоқда. Бироқ экспертлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бу ёндашув ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмаларини сусайтириши мумкинлигини таъкидламоқда.

2024 йил декабрь ойида Илoн Маскка тегишли xAI компанияси Сальвадор ҳукумати билан ҳамкорликни эълон қилди. Унга кўра, миллиондан ортиқ ўқувчини қамраб олган 5 мингдан зиёд давлат мактабларида Grok чат-боти жорий этилади.

Бундан олдин Microsoft БААдаги 250 мингдан ортиқ ўқувчи ва ўқитувчи учун сунъий интеллект бўйича махсус ўқув дастурини ишга туширган. 

OpenAI эса Қозоғистондаги 165 минг ўқитувчига ChatGPT Edu хизматидан фойдаланиш имкониятини тақдим этган.
АҚШда Флорида штатидаги Майами-Дейд ва Бровард округлари мактаблари Google компаниясининг Gemini чат-ботларини жорий қилди.

Лойиҳа доирасида 100 минг нафар юқори синф ўқувчиси Gemini for Education тизимидан фойдаланиши, 18 минг ўқитувчи эса Google Generative AI for Educators курсини тамомлаб, Gemini Academy сертификатларини олиши режалаштирилган.

Қатор давлатлар мактабларда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича миллий стратегияларни ишлаб чиқмоқда.

Эстония «AI Leap 2025» дастури доирасида 20 минг ўқувчи ва 3 минг ўқитувчига таълим учун мослаштирилган ChatGPT ва Google Gemini версияларини тақдим этди. Ушбу тизимлар тайёр жавоб бериш ўрнига, муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилишга ўргатади.

Исландияда Anthropic компаниясининг Claude модели асосида миллий пилот лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳа юзлаб ўқитувчиларга дарс режаларини тузиш ва методик ёрдам олишда кўмаклашмоқда.

Россияда эса 2030 йилгача мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватловчи миллий сунъий интеллект тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча лойиҳа концепцияси ишлаб чиқиш босқичида.

Шу билан бирга, тадқиқотлар сунъий интеллектга ортиқча таяниш танқидий фикрлаш даражасини пасайтириши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Microsoft ва Карнеги-Меллон университети ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқотга кўра, AIга ҳаддан ташқари боғланиш фойдаланувчиларнинг олинган жавобларни танқидий баҳолаш қобилиятини сусайтиради.

Ушбу хавфларни инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқарувчилар янги ечимларни таклиф қилмоқда. Жумладан, OpenAI жорий йилда ChatGPT платформасида талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантирувчи «ўқитиш режими»ни ишга туширди.

 Ушбу режим тайёр жавоб бериш ўрнига, фойдаланувчини ечимга босқичма-босқич олиб боради ва билимни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам беради.

мавзуга оид янгиликлар

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблардан 50 метр радиусда таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдоси ва рекламасини чеклашни режалаштирмоқда.

Жаҳон

24.09.2026, 11:32

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи

Европа Комиссияси болаларни ижтимоий тармоқлардаги зарарли контент ва қарамликка олиб келувчи функциялардан ҳимоя қилиш мақсадида ёшга қараб босқичма-босқич чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқда.

Жаҳон

17.09.2026, 10:32

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Фан-технология

16.09.2026, 15:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →