Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.
Жаҳон
06.03.2026, 14:09
Улашиш:

Россия президенти Владимир Путин шанба куни Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг ўлдирилишини “барча инсоний ахлоқ меъёрларининг беодоблик билан бузилиши” деб атади.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи исроиллик ҳамкасби Гидеон Саъарга “куч муаммоларни чинакам ҳал эта олмайди” деб айтди ва барча томонларни вазиятнинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка чақирди.
Россия ва Хитой биргаликда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини чақиришни сўради.
Ушбу муносабат Эрон, Россия ва Хитой ўртасидаги яқин алоқаларни акс эттиради. Москва ва Пекин икки томонлама келишувлар имзолаб, қўшма денгиз машғулотлари орқали ҳамкорликни кенгайтириб, узоқ вақтдан бери уларни изоляция қилишга интилиб келаётган АҚШ бошчилигидаги халқаро босимга қарши бирлашган ҳаракатни намоён этмоқда.
Бироқ улар баёнотлар билангина чекланиб, ҳеч бири Эронга ёрдам бериш учун ҳарбий аралашишга тайёр эканликларини билдиргани йўқ.
Россия ва Эрон стратегик ҳамкор, аммо ҳарбий иттифоқчи эмас
2025 йил январь ойида Россия ва Эрон савдо ҳамда ҳарбий ҳамкорликдан тортиб фан, маданият ва таълимгача бўлган соҳаларни қамраб олувчи кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолади.
Мазкур келишув мудофаа ва разведка соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириб, Россияни Эрон орқали Форс кўрфази билан боғловчи транспорт йўлаклари каби лойиҳаларни ҳам қўллаб-қувватлади.
Икки давлат Ҳинд океанида қўшма ҳарбий машғулотларни жорий йил февраль ойи охирида, яъни АҚШ–Исроил Эронга ҳужум қилишидан бир ҳафта олдин ўтказган эди.
Бироқ уруш бошланганда Москва жавоб қайтаришга мажбур бўлмади. Чунки шартнома ўзаро мудофаа бандини ўз ичига олмаган, яъни у расмий ҳарбий иттифоқ даражасига етмаган.
Россия Халқаро масалалар бўйича кенгашининг собиқ директори Андрей Кортунов “Ал-Жазира” телеканалига Москвадан берган видеоинтервьюсида Россиянинг 2024 йилда Шимолий Корея билан имзолаган ўзаро мудофаа шартномаси ҳарбий ёрдам бўйича “кўпроқ мажбурият юклайдиган” келишувга мисол эканини айтган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу келишувга асосан Россия Шимолий Кореяга “у қатнашиши мумкин бўлган ҳар қандай можарода” ёрдам беришга мажбур. Эрон билан тузилган шартномада эса, агар томонлардан бири можарога жалб қилинса, душманлик ҳаракатларидан тийилиш ҳақида келишилган, холос.
Кортуновнинг айтишича, Россиянинг Эронга ёрдам бериш учун тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришиши эҳтимолдан йироқ, чунки бу жуда юқори хавф келтириб чиқариши мумкин.
Гарчи шартнома Россиянинг аралашишга мажбур эмаслигини аниқ кўрсатса-да, Кортуновнинг Теҳрондаги айрим алоқалари “маълум даражада норозилик” билдиргани ва “Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида ёки бошқа халқаро майдонлардаги дипломатик ҳаракатлардан кўра кўпроқ иш қилишига умид” борлигини айтган.
Хитой–Эрон алоқаларидаги чегаралар
2021 йилда Хитой ва Эрон энергетика каби соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, шунингдек Эронни Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусига жалб этишга қаратилган 25 йиллик ҳамкорлик шартномасини имзолаган.
Хитойнинг Тсингҳуа университети қошидаги Халқаро хавфсизлик ва стратегия маркази тадқиқотчиси Жоди Вен “Ал-Жазира” телеканалига берган интервьюсида бу муносабатлар Пекинда амалий ва барқарор деб баҳоланишини айтди. Шу билан бирга, Пекин ҳамкорликка, айниқса ҳарбий иштирок масаласига нисбатан аниқ чегаралар белгилаб келаётганини таъкидлади.
“Хитой ҳукумати доимо бошқа мамлакатлар ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилади. Менимча, Хитой ҳукумати Эронга қурол юбормайди”, — деди у.
Аксинча, Пекиннинг роли кўпроқ дипломатия ва инқирозларни бартараф этишга қаратилган бўлиши мумкин.
Веннинг таъкидлашича, Хитой вазиятни тинчлантириш учун АҚШ ва Форс кўрфази давлатлари билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, у муносабатларнинг носимметрик эканини ҳам таъкидлади.
Kpler кема кузатув хизмати маълумотларига кўра, Эрон йиллик хом нефть экспортининг 87,2 фоизи Хитойга тўғри келади. Бу Хитойнинг Теҳрон учун иқтисодий аҳамияти қанчалик катта эканини кўрсатади. Эрон эса Хитойнинг глобал савдосида нисбатан кичик ҳамкор ҳисобланади.
“Ал-Жазира” нашрига интервью берган сингапурлик тадқиқотчи Дилан Лоҳнинг фикрича, Хитойнинг Эронга нисбатан позицияси ҳимоя ролига айланган ва у ўзининг минтақавий иқтисодий ҳамда хавфсизлик манфаатларига таҳдид солиши мумкин бўлган инқирознинг олдини олиш учун воситачилик ҳаракатларини кучайтирмоқда.
Унинг айтишича, Хитой Венесуэла президенти билан боғлиқ воқеани ўз ҳамкорларига нисбатан қандай хавфлар мавжудлигининг “сигнали” сифатида кўрган бўлиши мумкин.
Яъни Пекин “Агар АҚШ Венесуэлада бундай қила олса, Эронда ҳам шундай қилиши мумкин” деган хулосага келган ва шунга мувофиқ ҳаракат қила бошлаган. Ҳозирги Эронга ҳужум эса бу жараённи янада долзарблаштирган.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Жаҳон
06.03.2026, 14:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Россияни ким ўзгартириши мумкин?
Сиёсат
10.07.2026, 11:20

Си Цзинпин Пекинда Александр Лукашенко билан учрашди
Жаҳон
29.06.2026, 16:50

Украина Россияга қарши уруш учун 20 млрд доллар сўрамоқчи
Жаҳон
13.06.2026, 09:46

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради
Жаҳон
05.06.2026, 11:49

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади
Жаҳон
24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
