Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?
Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.
Фан-технология
22.02.2026, 09:08
Улашиш:

Бу ҳолат цензура мавжудлигидан далолат бериши мумкин.
PNAS Nexus журналида эълон қилинган тадқиқотда Хитойнинг BaiChuan, DeepSeek ва ChatGLM каби етакчи чат-ботларининг давлат сиёсатига оид 100 дан ортиқ саволга берган жавоблари бошқа мамлакатлар ишлаб чиққан моделлар билан таққосланган.
Тадқиқотчиларга кўра, чат-ботнинг жавоб беришдан бош тортиши ёки нотўғри ахборот тақдим этиши цензурадан дарак беради. Масалан, Тайван мақоми, этник озчиликлар ёки таниқли демократик фаоллар ҳақидаги саволларга Хитой моделлари ё жавоб беришдан қочган, ёки ҳукуматнинг расмий позициясини такрорлаган.
Бундай ҳолатларда жавоблар қисқароқ, баъзан хатолар билан берилган, айрим асосий маълумотлар эса чиқариб ташланган ёки саволнинг ўзи шубҳа остига олинган.
Тадқиқот муаллифлари Хитой яратган катта тил моделларига (LLM) қўлланадиган цензура фойдаланувчиларнинг ахборот олиши ва цензурани англашига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиш муҳимлигини таъкидлаган. Шунингдек, Хитой АҚШдан ташқари сунъий интеллект соҳасида етакчи дастурлар ярата олаётган кам сонли давлатлардан бири экани қайд этилган.
Таҳлилларга кўра, BaiChuan ва ChatGLM моделларида ноаниқлик даражаси 8 фоизни ташкил этган. DeepSeek моделида эса бу кўрсаткич 22 фоизга етган бўлиб, бошқа давлатлар моделлари учун қабул қилинган 10 фоизлик чегарадан анча юқори.
Масалан, интернет цензураси ҳақидаги саволга жавобда “Буюк Хитой хавфсизлик девори” (Great Firewall) тизими тилга олинмаган. Ушбу тизим Хитойда интернет контентини давлат назорати ва фильтрацияси орқали чеклаш механизми сифатида таърифланади. Масалан, унинг доирасида Google, Facebook ва Yahoo каби қатор хорижий сайтлар блокланган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай цензурани аниқлаш қийин, чунки чат-ботлар кўпинча узр сўраш ёки умумий изоҳ бериш орқали тўғридан-тўғри жавобдан қочади.
2023 йилда Хитойда сунъий интеллектга оид янги қонунлар кучга кирди. Унга кўра, СИ билан ишловчи компаниялар “асосий социалистик қадриятлар”га риоя қилиши, миллий суверенитетга путур етказувчи ёки давлат тузумини ағдаришга чақирувчи контент яратмаслиги шарт. Ижтимоий таъсир кўрсатиш имконига эга платформалар хавфсизлик текширувидан ўтиши ва алгоритмлари ҳақидаги маълумотларни давлат органларига тақдим этиши лозим.
Айни пайтда, тадқиқотчилар фарқлар фақат давлат босими билан изоҳланмаслигини ҳам қайд этади. Чунки Хитой моделлари мамлакатнинг маданий, ижтимоий ва лингвистик хусусиятларини акс эттирувчи маълумотлар базаси асосида яратилиши мумкин.
Бошқа давлатларда ишлаб чиқилган СИ дастурлари эса бундай маълумотлардан фойдаланмаслиги мумкин.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Фан-технология
22.02.2026, 09:08
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди
Фан-технология
10.07.2026, 18:30

Она қорнидаги чақалоқни “лойиҳалаш” даври бошланмоқдами?
Фан-технология
08.07.2026, 16:44

Фантастикадан реалликка кўчган башорат
Маданий
01.07.2026, 17:34

“Муҳаммад ал-Хоразмий” ва “Муҳандис қизлар” стипендиялари жорий этилди
Ўзбекистон
30.06.2026, 15:09
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади
Жаҳон
24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
