updated: 22.03.2026, 10:38

Францияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Франция президенти Эммануэл Макрон сешанба куни "France 2" телеканали эфирида чиқиш қилиб, 15 ёшдан кичик болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун киритилишини маълум қилди. Унинг айтишича, агар Европа Иттифоқи бу борада умумий қарор қабул қилмаса, миллий миқёсда ушбу тақиқ яқин ойларда жорий этилади. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Жаҳон

11.06.2025, 16:41

Улашиш:

Fransiyada 15 yoshgacha boʻlgan bolalarga ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish taqiqlanishi mumkin

Макроннинг сўзларига кўра, ҳукумат шунингдек, интернет орқали пичоқларни сотиб олишда ҳам ёшни текшириш тизимини жорий қилади. Бу тизим ҳозирда порнографик контентли сайтларда амал қилаётган ёш текшируви билан бир хил бўлади.

 

"15 ёшли ўсмир энди интернет орқали пичоқ сотиб ололмайди. Бу дегани, биз катта миқёсдаги молиявий санкциялар ва чекловларни жорий қиламиз", — деди Макрон.

 

Ёшга доир ушбу чекловлар 7 июнь куни кучга кирган порнографик сайтларга нисбатан жорий этилган қоидаларга ўхшаш бўлади.

 

Президент бу баёнотларни Ногент-сур-Марне шаҳридаги мактабда содир бўлган фожиали воқеани шарҳлар экан айтди.

 

Воқеа эрталаб мактаб биносига киришда ўқувчиларнинг сумкалари текширилаётган пайтда юз берган. 14 ёшли ўқувчи мактаб ходимасига пичоқли ҳужум қилган. Аёл олган жароҳатлари оқибатида вафот этган. Ҳужумчи ўша ерда қўлга олинган. Ҳибсга олиш чоғида у бир полициячини енгил жароҳатлаган.

 

Маълумот учун, Австралия (16), Франция (15), Буюк Британия (вояга етмаганлар учун кунлик лимит мавжуд), Белгия (13 ёш, ҳозирда бу ёшни 15 ёшгача кўтариш масаласи кўриб чиқилмоқда), Германия (13-16), Италия (14), Испания (14), Греция (15 ёш қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда), АҚШ (расман қонунда йўқ, лекин Фолрида, Огайо штатларида федерал қонун лойиҳаси мавжуд). Мамлакатларида ҳам вояга етмаганлар учун ижтимоий тармоқларда чеклов мавжуд.

мавзуга оид янгиликлар

Do Human Rights in Uzbekistan No Longer Matter to Europe?

Европа учун Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари энди муҳим эмасми?

Россия–Украина уруши бошланганидан сўнг, бир қатор Европа Иттифоқи давлатларининг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ортди. Бу ҳолат минтақадаги геосиёсий мувозанат ўзгараётгани, шунингдек, Европа Иттифоқининг янги ташқи сиёсий стратегиясидан далолат беради.

Сиёсат

05.06.2025, 16:22

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Жордан Барделла — Франция сиёсатининг янги авлоди

Жордан Барделла сўнгги йилларда Франция сиёсий саҳнасида энг тез юксалаётган ёш арбоблардан бири сифатида намоён бўлмоқда.

Жаҳон

11.01.2026, 12:18

Францияда НАТОдан чиқиш масаласи кўриб чиқилмоқда

Франция парламенти қуйи палатаси вице-раиси Клеманс Гете мамлакатнинг НАТО аъзолигидан чиқиши бўйича резолюцияни муҳокамага қўйиш ниятида эканини маълум қилди.

Жаҳон

10.01.2026, 08:56

Жордан Барделла: Европани хавотирга солаётган янги қиёфа

Францияда янги сиёсий марказ шаклланмоқда. 30 ёшли Жордан Барделла қисқа вақт ичида мамлакатдаги энг оммабоп сиёсатчилардан бирига айланди. У яқин келажакда Франция ҳукуматини бошқариши мумкин.

Жаҳон

09.01.2026, 11:26

Britaniya parlameti aʼzolari Falastinni tan olish kerakligini talab qilmoqda

Британия парламети аъзолари Фаластинни тан олиш кераклигини талаб қилмоқда

Бирлашган Қироллик парламенти Ташқи ишлар қўмитаси аъзоларининг аксарияти ҳукуматни Фаластин давлатини зудлик билан тан олишга чақирди. Бу жараён Президент Эммануэль Макрон сентябрда БМТ сессиясида Франция томонидан Фаластин расман тан олинишини эълон қилгандан сўнг янада авж олди. 

Жаҳон

25.07.2025, 11:40

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45